Оилангизни энг маънавиятли, иқтисоди юксак хонадонга айлантириш учун
Т А В С И Я Л А Р
Президент Халқ қабулхонаси
|
Ҳурматли_______________вич (на)!
Сизнинг хонадонингизда қуйидаги вазифаларни кўтаринкилик билан амалга ошириш, оилангизга янада файз-барака олиб келади:
1. Ташқи сув ариқларини чопиш, бетонлаш, ховли ташқи деворларини суваш, оқлаш, краскалаш;
Муддати: 15.03.2023 йил
2. Кўча иҳтисосидан келиб чиқиб мевали кўчатлар экиш (бир кўча олвализор, бехизор, гилосзор, қатортол, терак ва х.к);
Муддати: 01.04.2023 йил
3. Энг чидамли гуллар экиш (гултожихўроз, чиннигул,райхон, атиргул ва х.к);
Муддати: 20.03.2023 йил
4. Ховлига иқлимга мос мевали кўчатлар ва озиқ-овқат экинларини экиш;
Муддати: 01.04.2023 йил
5. Мавжуд мевали дарахтларга шакл бериш, оқлаш;
Муддати: 01.04.2023 йил
6. Хонадонингизда даромадни яхшилаш мақсадида паррандачиликни ташкил этиш; (Етти хазинанининг бири!)
Муддати: 01.05.2023 йил
7. Мавжуд қўйхона ва молхоналарни таъмирлаш;
Муддати: 01.04.2023 йил
8. Куз-қиш мавсуми учун ўтин ва кўмир махсулотларини ғамлаш;
Муддати: 01.09.2023 йил
9. Оилангизни ички имконияти бўлса, замонавий қуёш панелини ўрнатиш;
Муддати: 2023 йил давомида
10. Уйда, оила учун спорт бурчаги (турник, бокс қопи, стол тенниси...) ташкиллаш;
Муддати: 15.03.2023 йил
11. Хонадонингизда китоб бурчагини ташкил этиш, ҳар бир оила аъзоингиз туғилган кунига бир китоб соқға қилишни оила одатига айлантириш;
Муддати: 01.05.2023 йил
12. Фарзанд, набираларингизни камида
1 та фан олимпиадасида иштирокини таъминлаш;
Муддати: 2023 йил давомида
13. Оилада камида 1 та чет тилини дастлабки ўрганувчига топшириш;
Муддати: 2023 йил давомида
Сизнинг ўз оилангиз учун ушбу вазифаларни бажариб энг намунали оила бўлишингизга ишонамиз!
Do'stlaringiz bilan baham: |