28. Францияда классик иқтисодий мактаб асосчиси ким?
а) Т.Мен.
б) Ф.Кэне.
в) П.Буагильбер.
г) П.Монкретъен.
29. П.Буагильбер бойлик ва давлат фаровонлиги асосини нимада деб ҳисоблаган?
а) саноатда;
б) қишлоқ хўжалигида;
в) савдода;
г) ҳунармандчиликда.
30. Физиократларнинг асосчиси ким?
а) Ж.Прудон.
б) Ф.Кэне.
в) В.Петти.
г) Б.Сэй.
31. Физиократлар буйича бойлик қайси соҳасида пайдо бўлади?
а) ишлаб чиқаришда;
б) муомала соҳасида ;
в) қишлоқ хўжалигида;
г) савдода.
32. Ф.Кэненинг «табиий тартиб» концепциясининг асосий мазмуни нимада?
а) давлат томонидан бошқариладиган иқтисод;
б) эркин рақобатга асосланган иқтисод;
в) «чегараланган бозор» концепциясига асосланган иқтисод;
г) эркин бозор иқтисодиёти.
33. «Эквивалент айирбошлаш» назариясининг моҳияти нимада?
а) тенг айирбошлаш товар ишлаб чиқаришни ривожлантиради;
б) айирбошлашда бойлик яратилмайди ва фойда ҳам вужудга келмайди;
в) айирбошлашда бойлик яратилади ва фойда вужудга келади;
г) тенг меҳнат - тенг бойлик.
34. Физиократларнинг иқтисодий таълимотида қандай назария асосли ўрин тутган?
а) «Учинчи шахслар» назарияси;
б) «Соф маҳсулот» назарияси;
в) «Белгиланган қиймат» назарияси;
г) «Табиий тартиб» назарияси.
35. Ф.Кэненинг «Иқтисодий жадвалида» қандай муаммолар тадқиқ этилади?
а) такрор ишлаб чиқариш;
б) меҳнат тақсимоти;
в) меҳнат унумдорлиги;
г) савдони ривожлантириш.
36. Ф.Кэне жамиятини нечта синфга булиб кўрсатган?
а) иккита синфга;
б) учта синфга;
в) бешта синфга;
г) туртта синфга.
37. А.Тюрго Ф.Кэнедан фарқли равишда жамиятда яна қайси синфлар борлигини тан олди?
а) фермерлар;
б) мулкдорлар;
в) саноатчилар;
г) ишчилар ва капиталистлар.
38. А.Смит қаерда ва қачон туғилган?
а) Англия (1723).
б) Уэльс (1726).
в) Шотландия (1723).
г) Ирландия (1720).
Do'stlaringiz bilan baham: |