T me/psixobook
Самимият билан, сизнинг Бодо Шеферингиз
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
Самимият билан, сизнинг Бодо Шеферингиз.
Markanyan t.me/psixobook - 5 - 1-ҚОНУН. ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНГ Бир кичик жилға бор экан. У улкан чўлнинг четигача оқиб борибди. Шунда у: «Қўрқма! Олдинга қараб оқавер» деган товуш эшитибди. Бироқ жилға учун янги ва синалмаган ерга кириш жуда қўрқинчли эди. У ўзгаришлардан чўчирди. Албатта, унинг янада каттароқ дарѐ, денгиз сифатида қизиқроқ ҳаѐт кечиргиси келар, лекин таваккал қилиб ўзида ниманидир ўзгартиришдан қўрқарди. Бироқ бояги товуш яна жаранглабди: «Агар ҳозир олға қадам босмасанг, нималарга қодир эканлигингни ҳеч қачон билмайсан. Шунчаки ишон, янги ҳаѐтда ҳам сенга яхши бўлади. Тинчлан ва илгарига оқ». Шунда жилға олға оқишга қарор қилибди. У анча қийналибди. Чўлнинг жазирамаси унинг жамики сувини буғлатиб юборибди. Унинг зарралари осмонга кўтарилиб, булутга айланибди. Шамол булутни бир неча кун чўл устидан ҳайдаб ўтибди ва денгизга етибди. У ерда ѐмғир бўлиб денгизга қуйилибди. Жилғанинг ҳаѐти энди ўзи орзу қилганидан ҳам ѐрқинроқ ўта бошлабди. Денгиз тўлқинларида узоқ-узоқларга кетар экан у жилмайганча ўйлабди: «Ҳаѐтим бир неча марта ўзгарди, лекин ана энди мен ўзимга айландим». * * * Инсонлар нимагадир журъат қилишда қийналишади, айниқса, таваккал қилиш зарур бўлган ҳолатларда. Бизни номаълумлик даҳшати чўчитади. Ахир одатий турмуш тарзи, яшаш шароити, дўстлар ва танишлар даврасини ўзгартириб юборувчи ҳолат ҳам рўй бериши мумкин-да. Бироқ энг катта ўзгариш инсоннинг ўзида кузатилади. Айнан шу ҳолдан кўпчилик қўрқади. Аввалгидек қолиш ѐки яхши томонга ўзгаришни айнан ўзингиз танлайсиз. Эсда тутинг: ҳар қандай ўсиш, ҳар қандай ўзгариш қарор қабул қилишдан бошланади. Нотўғри қарор олдидаги қўрқув ҳам катта бўлади. Инсон таниш, хавфсиз ҳудудни тарк этиб, қандайдир ўрганилмаган нарсага дуч келиб қолишдан хавфсирайди. Бироқ бу қадам сизга ўсиш учун имконият беради. Бу сизнинг энг катта имкониятингиз. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling