T me/psixobook
ҲАР ҚАНДАЙ ҚАРОР ЙЎҚОТИШЛАР БИЛАН ЧАМБАРЧАС
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖУРЪАТСИЗЛИК ЎСИШГА ТЎСИҚ БЎЛАДИ
ҲАР ҚАНДАЙ ҚАРОР ЙЎҚОТИШЛАР БИЛАН ЧАМБАРЧАС
Бирор бир қарорга келар экансиз, сиз қолганларини бекор қиласиз —ўзга истакларингизга нуқта қўясиз. Ҳар қандай жиддий қарор ўтмиш ва келажакдан бирини танлашни мажбур қилади. Хаѐлларингиз эришган нарсаларингиз билан қолишга ҳам мажбурлаши мумкин. Бироқ бу ҳолда, сиз барча янги имкониятлардан воз кечган бўласиз. Бу эса орзуларингиз рўѐби ва келажакда яхшироқ яшашдан айрилдингиз дегани. Бироқ сиз ўтмишингиздан воз Markanyan t.me/psixobook - 6 - кечиб, ўзингизни бутунлай мақсадларингиз ва интилишларингизга бағишлашингиз ҳам мумкин. «Мустаҳкам» ўтмишни қўлдан чиқармай туриб, орзуга интилиш мумкин эмас. Сиз ѐки одатланиб қолган ҳаѐтингиздан воз кечасиз, ѐки орзуларингизни рўѐбга чиқариш имкониятидан. Нимани танлайсиз? Ўтмишними ѐки яхши яшаш имкониятини? Бу саволга жавобни фақат ўзингиз биласиз. Қандайдир ўзгариш бўлиш-бўлмаслиги сизнинг хоҳишингизгагина боғлиқ. Ёдда тутинг: ҳар қандай ўзгаришлар қарор қабул қилишдан бошланади. Сиз нимадандир воз кечишга мажбур бўласиз. Бу учун жасорат керак. ЖУРЪАТСИЗЛИК ЎСИШГА ТЎСИҚ БЎЛАДИ Африкада маймунларни қандай тузоққа туширишади, биласизми? Овчи тухум катталигидаги тошни дарахтнинг диаметри 6-7 см келадиган кавагига солиб қўяди — бу ҳолда ўзини худди бирор сирли ишни бажараѐтгандек тутади. Маймунлар эса сал наридан уни қизиққонлигидан ѐрилиб кетай дея кузатиб туришади. Кейин овчи бир неча метр нарига кетади. Шу ондаѐқ дарахт олдига маймунлардан бири югуриб келади ва қўлини кавакка тиқади. У тошни ушлаб, ташқарига тортмоқчи бўлади. Бироқ кавак диатметри кичиклик қилади. Тўғри, маймун истаган дақиқада тошни қўйиб юбориб, қўлини чиқариб олиши мумкин. Бироқ, у бундай қилолмайди! Овчи эса келиб, маймунни ушлайди ва қопга солади. Худди шу тарзда биз кўпинча ўтмишимиздан воз кеча олмаймиз. Унга ѐпишиб олиб, янги ва бахтлироқ ҳаѐтдан воз кечиб, биз ўз қўлимизни боғлаймиз. Шунда олдимизда ўта муҳим савол пайдо бўлади: ўзи нимага эришмоқчимиз? Теодор Рузвельт шундай деган: «На ғалаба, на мағлубиятга ўрин бўлмаган ҳаѐт билан яшаѐтган ўртамиѐналарнинг севинч ва изтиробларсиз ҳаѐтидан кўра, кўплаб омадсизликларга дучор бўлсанг-да, буюк ишларга журъат қилиб, ғалабага эришиш муҳимроқ». Ғолиблар ҳеч қачон ўзини қониқтирмаган вазиятга ѐпишиб олмайди. Улар таваккал қилишга тайѐр, чунки ҳар қандай натижа ўзини қониқтирмаѐтган ўша ҳолатдан яхшироқ эканини тушунишади. Европадаги одамларнинг кўпчилиги учун қашшоқлик — оч қолиш эмас, воқеликни қабул қилишни ўтмаслаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Мағлубиятга учрашни истамай юритилаѐтган ўйин ва ғалаба қозониш учун ўйналаѐтган ўйин орасида жузъий фарқ бор. Ютқазишни истамаѐтган киши таваккал ва хавфлардан огоҳ бўлишга ўралашиб қолади. Ютишни мақсад қилган киши эса ғалаба учун имкониятни кўради. Сизнингча, бу инсонларнинг қай бири бахтлироқ? Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling