T me/psixobook


ОРЗУЛАР ҚАНДАЙ РЎЁБГА ЧИҚАДИ?


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet48/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ОРЗУЛАР ҚАНДАЙ РЎЁБГА ЧИҚАДИ? 
Бизнинг орзу ва мақсадларимизни ўзига ҳамма нарсани тортувчи магнитга ўхшатиш 
мумкин. Бунга ишониш балки қийиндир, бироқ муваффақиятга эришган инсонларнинг 
барчаси буни тасдиқлайди. 
Тўғри, бунинг учун вақти-вақти билан орзу қилиб туриш етарли эмас. Бутун диққат-
эътиборингизни шу мақсадга жамлашингиз, у ҳақда доим ўйлашингиз, унинг амалга 
ошиши ҳақида заррача шубҳага бормаслигингиз керак. Бу йўлда сизга жуда оддий усул 
асқотади. Фараз қилинг, сиз орзуингизга етишдингиз. Буни хаѐлингизда жонлантириб, 
вазиятдан ҳузур қилинг. 
Ҳар доим хаѐлларингизни орзуингизга жамлар экансиз, бугун турган нуқтангиз ва 
интилаѐтган нуқтангиз ўртасида боғланиш ҳосил қиласиз. Сизда орзуингиз амалга 
ошиши борасида ишоч шакллана боради. Ишонч эса муваффақиятга йўналтирилган 
самарали ҳаракатларга айланади. Бу ҳолда ўз-ўзингизга ишонч пайдо бўлади ва у 
муваффақият томон йўлларни ойдинлаштириб боради. 
ҚАНЧАЛИК КЎП ОРЗУ ҚИЛСАК, ШУНЧАЛИК КУЧЛИ БЎЛАМИЗ 
Норман Винсент Пил «Инсонлар ўзлари истаган киши бўлишлари учун зарур 
нарсаларнинг ҳаммаси уларда муҳайѐ эканига ишонишни исташмайди. Шу сабабли улар 
ўзларига лойиқ бўлмаган нарсалар билан кифояланишади», деганда масаланинг 
моҳиятига диққат қаратган эди. Бенжамин Дизраэли ҳам шу ҳақда ѐзган эди: «Ўз 
мақсади йўлида ҳатто ҳаѐтини ҳам қурбон қилишга тайѐр бўлган инсоннинг иродасига 
ҳеч нарса тўсқинлиқ қила олмайди». 
Нега баъзи инсонлар ўз ортидан одамларни эргаштиради, баъзилар эса ўз думига 
ўралашиб қолишади? Уларнинг фарқи шундан иборатки, биринчилари ҳаѐтда ўз 
орзуларига таяниб иш қилишади. Агар икки инсон учрашиб қолса ва улардан биттаси 
мустаҳкам қарор қабул қилган ва уни ҳаѐтга татбиқ этиш устида тиним билмай 
ишлаѐтган бўлса, у иккинчисини ўз сўзларига ишонтириб, ўзи учун ишлашга мажбур 
қила олиш эҳтимоли жуда катта. Орзумиз қанчалик кучли бўлса, ўзимиз ҳам шунчалик 
кучли бўламиз. Гуѐки мақсадлари томон олға қадам ташлаѐтган инсонларни Коинот ҳам 
қўллаб-қувватлаѐтгандек тасаввур ҳосил бўлади. 
Ғолиблар вақти-вақти билан тўхтаб ўзларига савол беришади: «Мен ўз мақсадим сари 
боряпманми ѐки оқим бўйича оқмоқдаманми?» Улар ўз келажакларини ўзлари 
қуришлари мумкинлигини билишади. Улар ўзлари лойиқ бўлган ҳаѐтни барпо этишади. 
Ғолиблар ўзларининг ўтмиши ва бугуни келажагидан мутлақо фарқ қилишини 
билишади. Чунки бир хил бўѐқлардан фойдаланган инсонлар ҳам ўзига хос, 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 62 - 
бошқаларникига ўхшамаган суратлар чизишади. Денте шундай деган: «Кучли аланга 
митти учқундан пайдо бўлади». 
Ўзингизга ѐққан ҳаѐт билан яшанг. Худди Фрэнк Синатранинг қўшиғида айтилганидек: 
«Лекин буни истаганимдек қилар эдим». Синатра қўшиқларидек яшади ва вафот этди. 
Шунинг учун унинг дафн маросимида АҚШ президенти «У буни ўзи истагандек қилди», 
деган эди. 
Бизнинг олдимизда доим танлаш имконияти бор: ѐ биз ўз орзуимизга мос равишда 
яшаймиз, ѐки бошқаларнинг орзусини рўѐбга чиқариш учун ишлаймиз. Авраам 
Линкольннинг онаси ўлаѐтганда ўғлига «Бирор киши бўламан деб менга ваъда бер» 
деган. Ва у онасига ваъда берган. Ғолиблар ҳаѐт шунчаки яшаш учун жуда калталик 
қилишини яхши билишади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling