T me/psixobook


ФАЛОКАТ — ЯНГИ СТАРТГА ЙЎЛ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet46/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ФАЛОКАТ — ЯНГИ СТАРТГА ЙЎЛ 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 59 - 
Ҳатто фалокатлар ҳам сизнинг руҳингизни тушириб юбормаслиги керак. Биз билан 
кейинги ҳаѐтимизнинг мазмунини йўққа чиқарувчи ҳодисалар рўй бериши мумкин. Бу 
ҳолатда, фалокат замирида келажак учун имконият яширин эканлигини англашимиз 
керак. 
Ўн етти ѐшли қизнинг илк муҳаббати таназзулга юз тутди. Севган йигити уни ташлаб 
кетди. Қизнинг кўзига дунѐ қоронғу кўриниб кетди. Шунда ойисининг лаб бўѐғи билан 
ваннадаги кўзгуга ѐзган сўзларига унинг кўзи тушиб қолди: «Бутлар ўткинчи, Худо 
абадий». 
Ўз ҳаѐтингизни ким билан яшамоқчисиз — бутлар биланми ѐки худо билан? Яримта 
қарорга боришга тайѐрмисиз? Бу саволларга жавоб бериш мушкул, албатта. Бундай 
қарорларни баъзан ҳаѐтнинг ўзи ўрнимизга қабул қилиб қўя қолади. Биз билан шундай 
ҳодисалар рўй берадики, уларга мутлақо таъсир ўтказа олмай қоламиз. Ҳамма нарса 
уларга қандай муносабатда бўлишимизга боғлиқ бўлиб қолади, холос. 
1914 йилнинг декабрида Томас Эдисон 67 ѐшга кирганида унинг лабораторияси куйиб 
кулга айланди. Зарар 3,5 миллион маркани ташкил этарди, лаборатория эса бор йўғи 400 
мингга суғурта қилинган эди. Энг даҳшатлиси, олимнинг жамики тадқиқотлари 
натижалари ҳам ѐниб кетган эди. Барча илмий материаллар, ѐзувлар ва эсдаликлар йўқ 
бўлганди. Унинг ҳаѐти давомида қилган меҳнати йўққа чиққанди. 
Ўғли Эдисонни лабораториядан пича наридан топади. Олим наридан туриб ѐнғинни 
кузатар эди. У мутлақо хотиржамлик билан ўзини тутиб турарди. Вайронага айланаѐтган 
бинони кулимсираб томоша қилар экан, хотинини чақиришларини сўрайди. Хотини 
унинг ѐнига чопиб келгач, олим шундай дейди: «Сен бунга қара. Бунақасини ҳаѐтда 
бошқа кўрмайсан. Фалокатлар — бу жуда катта туртки. Ахир ҳозир бизнинг жамики 
хатоларимиз ѐниб кетмоқда. Худога шукр, энди биз ҳаммасини бошидан бошлай 
оламиз». 
Агар сиз бирор фалокатга дучор бўлсангиз, бу сизга эҳтимол, ҳаммасини бошидан бехато 
бошлаш имкониятини берар? 
Бироқ, янги ҳаѐтни бошлаш учун айнан фалокатни кутиб ўтириш ярамайди, албатта. 
Ахир сиз орзу қилишга қодирсиз-ку?! Сиз ким бўлишни истаѐтган бўлсангиз, ўша инсон 
бўла оласиз. Сиз ўз олдингизга бутун ҳаѐтингиз мақсадини қўйиб ўша томон интила 
оласиз. Сиз қизиқарли ҳаѐт кечиришга ҳақлисиз! Сизнинг ўтмишингиз келажагингизга 
мутлақо ўхшамайди. Сиз исталган дақиқада ўзингиз хоҳлаѐтган ҳаѐт билан яшашингиз 
мумкин. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling