T me/psixobook
ИДЕАЛ СТРАТЕГИЯНИ КУТМАНГ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- СИЗГА ҚАНДАЙ ИМПУЛЬС КЕРАК
- ИМПУЛЬС ИНТИЗОМДАН БОШЛАНАДИ
ИДЕАЛ СТРАТЕГИЯНИ КУТМАНГ
Қандайдир лойиҳани ишга тушириш учун бизга идеал стратегия зарур эмас. Албатта, бу катта ташаббус ҳисобланади, бироқ стратегиянинг мавжудлиги мажбурий шарт эмас. Бугун катта муваффақиятларга эришган кўплаб компаниялар муваффақият келтирган стратегияни топишдан аввал кўплаб стратегияларни қўллаб кўришган. Мос стратегияни топар экансиз, қайтадан ғилдирак ихтиро қилишга уриниб ўтирмасдан, унга амал қилиш керак. Агар стратегиянгиз бўлмаса, ҳаракат импульсини яратганингиздан сўнг албатта у пайдо бўлишига ишонишингиз керак. Бошқа компаниялар ишлатадиган тактик усуллардан тажрибада фойдаланиб кўринг ва ўзингизга қай бири мос эканлигини аниқлаб олинг. Fолиблар идеал стратегияни кутиб, қўлни қовуштириб ўтиришмайди. Улар стратегияни ҳаракат импульси яратишини билишади. СИЗГА ҚАНДАЙ ИМПУЛЬС КЕРАК? Эҳтиѐт бўлинг. Ҳаракат импульси — алдамчи нарса. У сизга ишлаши мумкин, сизга қарши ҳам. Баъзилар бундай ҳаракат импульсини бекорчилик, хўжакўрсинга ва пулни совуришда яратишади. Айтайлик, ўзингиз хоҳламасангиз-да, ўз олдингизга кунига бир плитка шоколад ейиш вазифасини қўйдингиз. Бир неча ҳафтадан сўнг ўзингизни тўхтата олмасангиз, асло ҳайрон бўлманг. Сиз аллақачон ўзингизда шоколад ейиш импульсини тарбиялаб бўлгансиз. Шунинг учун вақти-вақти билан ўзингизда бирор зарарли одат шаклланмаѐтганини текшириб туринг. Шунингдек, қандай одатларга ўрганишни истаѐтганингиз ҳақида ўзингизга савол бериб туринг ва бу йўлда мақсадли ҳаракат қилинг. ИМПУЛЬС ИНТИЗОМДАН БОШЛАНАДИ Ҳаракат импульсига доимий кўриниш бериш учун ўзингизда муҳим бир сифат — интизомни шакллантиришингиз лозим. Агар ўзингиз учун янги ҳисобланган бирор ишда муваффақият қозонишни истасангиз, ўша ишнинг асосларига эга бўлишингиз керак. Бу Markanyan t.me/psixobook - 56 - асосларга эга бўлиш учун интизом лозим. Қанчалик кўп машқ қилсангиз у ѐки бу ҳаракатларни яхшироқ бажара бошлайсиз. Маҳоратингиз қанчалик юқори бўлса, шунчалик гўзал натижаларга эриша бошлайсиз. Натижалар қанчалик яхши бўлса, ишга бўлган меҳрингиз шунчалиқ юқори бўлади. Меҳрингиз қанчалик юқори бўлса, шу қадар кўп ишлашни хоҳлайсиз ва шунга монанд ҳаракатингиз импульси ҳам кучлироқ бўлади. Бироқ ҳаммаси интизомдан бошланишини унутманг. Интизом жойдан силжиш учун керак. Оддийгина танлашни амалга оширинг: ѐки оний қониқиш, ѐки узоқ муддатли мукофот. Бироқ яхши янгилик ҳам бор: ѐмон одатлар билан курашиш абадий кечмайди. Кучли интизом қисқа муддатли ўтиш даври учун — янги одатларингиз шакллангунга қадар керак. Янги юриш-туриш сизга нечоғлик қийинчилик туғдиришидан қатъий назар, интизом сизга дастлабки уч-олти ҳафта учун шарт. Шундан сўнг сизда ҳаракат импульси бошланади ва сиз янги ҳаракатни бажармасликдан кўра бажаришга осонгина эриша оласиз. Метин интизом воситасида эришилган фаолият сиз учун ҳузурли ишга айланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling