T me/psixobook
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 10-ҚОНУН. ҲАРАКАТ ИМПУЛЬСИ ЯРАТИНГ Рельслар устида соатига икки юз километр тезликда учиб бораѐтган поездни ҳеч тўхтатишга уриниб кўрганмисиз? Агар поезднинг йўлига пишиқ ғиштлардан қалин девор ясаб тўссангиз ҳам, у қийинчиликсиз деворни тешиб ўтади. Бунинг сабаби шуки, тезликка эришган поезд кучли ҳаракатланиш импульсига эга. Локомотивнинг қуввати минглаб от кучи билан ўлчанади. Бу эса бутун составни ҳаракатлантириш учун етарлидир. Лекин поезд тўхтаб турганда арзимас тўсиқ ҳам унинг ҳаракатланишига монелик қилади. Агар ғилдиракларидан бирининг остига тормоз бошмоғи қўйилса, локомотив ҳеч нарса қила олмайди. Барча уринишлар бекор кетади. Ҳаракатланиш импульси бўлмас экан, компания ишларининг юришишига арзимас нарса ҳам халақит беради, импульс мавжуд экан, ҳамма нарса ўзича ҳаракатланаверади, ҳеч қандай тўсиқ ҳал этиб бўлмас муаммога айлана олмайди. * * * Эски одатлардан айрилиш қийин. Янги фаолият эса шунчаки ўрганилмагани биланоқ қийинчилик туғдириши мумкин. Бундай вазиятда исталган арзимас ғов ҳам мураккаб муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун зудлик билан ҳаракат импульси шакллантиришга киришинг, қанчалик тез бўлса шунчалик яхши. Сиз ҳеч қачон йўлингиздан барча тўсиқлар ва ноқулай шароитларни йўқ қила олмайсиз. Муаммолар мудом пайдо бўлаверади. Бироқ сиз ҳаракат импульси яратиб, уларни ҳал эта оласиз. Бу қийин вазиятлар ва муаммоларни ҳал этишда асқотадиган ягона оқилона усулдир. Сиз тезликка эришишингиз билан улар сизни тўхтата олишмайди. Корхона ѐки ўз карьерангиз ривожи учун сарфлаган вақтингиз ушбу импульснинг шаклланишига ҳисса қўшади. Сизнинг ҳар қандай ҳаракатингиз уни ѐ оширади, ѐ камайтиради. Ҳаракат импульсини ҳар қандай фаолиятнинг аввалида яратиш айниқса жуда муҳим. Бундаги ҳолат жойида турган автомобилни суриб силжитишга ўхшаб кетади. Биринчи метрлар жуда оғир бўлади. Бунинг учун бор кучингизни ишга солишингиз керак. Бироқ автомобиль юра бошлагач, анча кам куч талаб этилади. Инсонлар қуйидаги тўрт «қопқон»дан бирига тушиб қолиб, импульс яратилишини қийинлаштириб юборишади: «Мен уриниб кўраман». Markanyan t.me/psixobook - 54 - «Аввалига ярим кучимни сарфлаб ишлайман». «Мен сўнгги натижани мўлжаллаб ишлайман». «Аввал мен тўғри стратегия танлаб оламан». Қуйида эса бу тўрт таъкид нега натижага эришишни қийинлаштиришини билиб оласиз. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling