T me/psixobook


FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 9-ҚОНУН. ҚАЙТАДАН FИЛДИРАК ИХТИРО ҚИЛМАНГ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 9-ҚОНУН. ҚАЙТАДАН FИЛДИРАК ИХТИРО ҚИЛМАНГ 
Кунлардан бирида ѐш шогирд ҳаѐт сир-асрорларини ўрганиш учун устози олдига 
келибди. Устоз ундан ўзи ҳақида гапириб беришни сўрабди. Йигитча эса ўзининг 
ижобий сифатлари ва муваффақиятлари ҳақида узоқ сўзлабди. 
Шунда доно унга биринчи топшириқни берибди. Шогирд эса эътироз билдирибди. 
Унинг фикрича, вазифани бутунлай бошқача йўл билан қилиш керак экан. Чунки у ҳам 
қандайдир муваффақиятлари билан мақтана оларди-да. Гарчи улар бошқа соҳада 
қозонилган бўлса-да, уларни ушбу вазиятда ҳам қўллаш мумкин эди. Устоз нимаики 
таклиф қилмасин, шогирдда «яхшироқ» таклиф пайдо бўлаверибди. 
Шунда устоз шогирдга стаканни ушлаб туришни буюрибди-да, ўзи унга кўзачадан шароб 
қуя бошлабди. Стакан тўлиб, қуйилаѐтган шароб четларидан тошиб, ерга тўкила 
бошлаганда шогирд чидай олмай бақирибди: 
— Бас! Ахир сиз шаробни исроф қилаяпсиз-ку?! 
— Сенга бермоқчи бўлган билимларим билан ҳам шундай бўлаяпти, — деди доно. — 
Улар беҳудага соврилаяпти. Сен аллақачон ушбу стакандек тўлгансан. 
— Наҳотки менинг орттирган тажрибаларим бир чақага қиммат бўлса? — дебди йигит. 
— Сени ўз фикрлаш образинг шу ҳолатга келтирган. Агар сен аввалгидек фикрлашда 
давом этсанг, интилаѐтган нарсангга эриша олмайсан. Ҳозир кет ва бўм-бўш 
бўлганингдан кейин ҳузуримга кел. Шундагина сени нимагадир ўргата оламан. 
* * * 
Сиз шуғулланаѐтган соҳада сиздан кўра кўпроқ муваффақиятга эришган инсон албатта 
топилади. Сиз у билан танишиб, маслаҳатлашиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Акс 
ҳолда, бутун йўлнинг қийинчилигини ўзингиз босиб ўтишингизга тўғри келади-ку ахир!? 
ЎЗГАЛАРНИНГ ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК 
Ижодий ѐндашув — бу жуда ажойиб сифат. Бироқ ундан ҳар доим ҳам фойдаланиб 
бўлмайди. Баъзида ижодкорлик жуда қимматга тушиши мумкин. Масалан, сиз қандайдир 
ишни бошламоқчисиз ва фундаментал нарсаларга ижодий ѐндошиб, ўзгартирмоқчи 
бўласиз. Синалган ва танилган усулдан фойдаланиш ўрнига баъзилар қайтадан ғилдирак 
ихтиро қилишга уринишади. Балки бундай уринишларни ҳурмат қилиш керакдир, лекин 
бунга ўралашиб қолиб, асосий ишдан чалғимаяпмизми? Ижодкорлик ишининг ҳақиқий 
усталари ҳаѐтини ўрганишга вақт ажратмаслик учун баҳона бўлиб қолмаслиги керак. 
Эҳтимол, вақт ўтиб сиз ўз усулингизни ихтиро қиларсиз. Бироқ энди ишга киришар 
экансиз, ғилдирак ихтиро қилишга вақтни сарфламасангиз яхши бўларди. Ҳозир 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 50 - 
асосийси, бор куч-ғайратингизни дастлабки босқичда пайдо бўлувчи бошланғич 
тўсиқларни енгиб ўтишга сарфлашингиз керак. 
Ҳар қандай фаолиятнинг асосий қуроллари ҳисобланувчи фундаментал ҳақиқатларни 
ўрганишнинг муқобили мавжуд эмас. Тўғри, асосга эга ҳақиқатларни кўпчилик ўз иши 
учун яроқли эмас деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, ўз тажрибалари, билимлари ва 
вазиятнинг ўзига хослиги ўзгачароқ стратегия талаб этади. Аслида эса ҳар бир инсон 
уникал ва инсон тушиб қоладиган барча шарт-шароитлар ва вазиятлар ҳам уникал 
(такрорланмас) ҳисобланади. Бироқ фундаментал ҳақиқатлар шунинг учун ҳам 
фундаментал деб аталадики, улар ҳар қандай инсоннинг ҳаѐти ва фаолияти учун хизмат 
қилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling