T me/psixobook
ЭКСПЕРТЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
ЭКСПЕРТЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
Янги ғилдирак ихтиро қилиш ўрнига ўзгаларнинг тажрибасидан фойдаланиш ҳаѐтнинг турли жабҳаларида фойдали бўлиши мумкин, ҳаттоки қандайдир муаммони ҳал этиш зарурияти туғилганда ҳам. Чунки сиз бундай муаммога тўқнаш келаѐтган биринчи киши эмассиз. Бу муаммони муваффақиятли ҳал қилган киши албатта топилади. Адабиѐтларда бу ҳақда маълумот бўлиши керак. Тажрибалироқ инсонлардан биттаси билан гаплашиш ҳам мумкин. Сизнинг қобилиятингиз чегарасидан ташқарида бўлган ишни бажариш зарурияти туғилиб қолганда ҳам шундай йўл тутиш керак. Бундай вазиятларда кўпчилик инсонлар пулни иқтисод қилиш мақсадида ишни ўзлари бажаришади, чунки экспертларга мурожаат қилиш ҳам арзон эмасда. Афсуски, бундай хатти-ҳаракат кенг тарқалган, бунақа инсонларни ҳатто «Баракалла! Кенг қиррали инсон экан» деб мақтаб ҳам қўйишади. Аслида эса бу ҳолатда ғолибларнинг муҳим бир принципи бузилади: ҳаммадан ҳам кўпроқ эплай оладиган ишга диққат жамлангандагина ҳақиқий муваффақиятга эришилади. Қолган барча ишларни мутахассислар зиммасига юклаш керак, ўз навбатида улар ўша ишларни бошқалардан кўра яхшироқ бажаришади. Ғолиблар ҳеч қачон ғилдирак ихтиро қилишмайди. Баъзи бир кишилар эътироз билдириши мумкин: «Ахир экспертларга мурожаат қилиш озмунча пул турмайди-ку?» деб. Тўғри. Лекин пайдо бўлган бўш вақтдан унумли фойдаланилса кўпроқ пул ишлаб топиш мумкин. Бундан ташқари, сизнинг бошланғич кўникмаларингиздан фарқли ўлароқ, эксперт ўша ишни анча сифатли қилиб бажаради. Кўпинча инсон пулни иқтисод қиламан деб турли ишларни ўзи қилади ва ва бунга жуда кўп вақтини сарфлайди. Бу ҳолатда бир иш учун унинг маҳорати камлик қилса, иккинчиси учун аксинча, кўплик қилади. Ғолиблар эса ўз пулларига вақт сотиб олишади, вақт эса улар учун ҳамма нарсадан қадрлироқдир. Йўқотилган пулнинг ўрнини тиклаш мумкиндир, лекин йўқотилган вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling