T me/psixobook


НИМАГАДИР УРИНИБ КЎРИШ АСЛИДА ЙЎҚ НАРСА


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet42/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

НИМАГАДИР УРИНИБ КЎРИШ АСЛИДА ЙЎҚ НАРСА 
Автомобилни жойидан силжитишга «уриниб кўриш» мумкин эмас. Ё сиз бор кучингизни 
сарфлайсиз ва автомобиль жойидан қўзғалади, ѐки жойида қолади. Сиз ниманидир 
қилишга «уриниб» кўра олмайсиз. Сиз ѐ ўша нарсани қиласиз ѐки йўқ. Агар сиз шу 
сатрларни ўқиѐтган бўлсангиз ва саломатлигингиз жойида бўлса ўрнингиздан туринг. 
Туришга «уриниб кўриб» бўлмайди. Ё сиз турасиз ѐки ўтирганча қоласиз. 
Ниманидир қилишга урниб кўраман, деб юрган одамлар аслида ҳеч нарса қилишмайди. 
Гўѐки улар ўз ниятларини амалга ошишига халақит берувчи ниманидир кутишаѐтгандек. 
Ким ишлаѐтган бўлса у муваффақиятни кутмоқда. Кимки «уриниб кўраѐтган» бўлса, у 
ишига нимадир халақит беришини кутмоқда. 
Тўхтаб турган автомобиль мисоли яна бир фикрни яққол намойиш этади. Агар сиз 
етарли куч сарфламасангиз уни жойидан силжита олмайсиз. Ва ҳеч қачон бу автомобиль 
юра бошлагач уни итариш қанчалик осон бўлишидан ҳам бехабар қоласиз. Шу сабабли 
сиз кейинги ҳаракатларни амалга оширмай қўяқоласиз. Яримта куч сарфлаш ярим 
натижа эмас, ноль натижани беради. 
МУВАФФАҚИЯТГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ИШ ҲАРАКАТ ИМПУЛЬСИНИ 
СЕКИНЛАШТИРАДИ 
Ҳар қандай фаолият аввалида «газ»ни охиригача босиш керак, бироқ мўлжаллаѐтган 
нарсангиз планкасини тобора кўтара кўрманг. Бу босқичдан натижа унчалик муҳим эмас 
ҳали. Тезда қозонилган муваффақият сизни мўлжалдан адаштириши мумкин. Бу ҳолатда 
тезкор муваффақият фақатгина шарт-шароитлар қанчалик омадли келишига боғлиқ 
бўлади. Ҳаракат импульси эса асло бу шарт-шароитларга боғлиқ эмас ва у доим натижага 
етаклайди. Шу сабабли кўпроқ ҳаракатланиш импульсига эътибор қаратиш керак, аниқ 
натижаларга эмас. 
Импульс эмас, кўпроқ натижаларга диққатини жамловчи инсонлар ҳеч қачон ўз 
имкониятларидан тўлиқ фойдаланмайди. Натижани қўлга киритишга мўлжалланган иш 
— ишламай, муваффақиятни энг енгил йўл билан қўлга киритиш учун вазият кутиб 
ўтирилган пайтда айниқса муаммоларга бой бўлади. Фақат натижага асосланган иш. Бу 
ҳолатда дангасаларнинг «Мен фақат натижа учун ишлайман», деган баҳонаси кўзга 
ташланади. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 55 - 
Фақат натижа кетидан қувувчи инсонлар ўзининг даҳо эканлигидан шубҳа қилишмайди, 
бироқ ҳаракати импульси кучини мутлақо тушунишмайди. Ҳаракат пайдо бўлганда 
инсонга яширин йўллар ва воситалар ҳам пайдо бўлади. Бу ҳолатда сиз аввал кутмаган, 
режалаштирмаган натижалар ҳам ўзи келади. 
Натижани қўлга киритишга мўлжалланган ишга қарши яна бир далил бор. Бундай 
принципга асосланувчи инсонлар доим ўз-ўзини қувватлантириб туришлари керак. 
Ишлар ўз ҳолича бажарилиши мумкинлиги хусусидаги ҳиссиѐт уларга берилмаган. Улар 
ҳеч қачон нега ўзларини доим ишлашга мажбурлаб туришлари кераклигию, 
бошқаларнинг иши ўзи бир маромда кетаѐтганини тушунишмайди. Улар ўзларини 
«автоматик қувватлантириш»дан маҳрум қилишади. 
Ҳаракат автоматик равишда натижага олиб боради. Энг асосийси — ҳаракат қилиш. 
Ҳаракатга келган инсон учун ҳаракатланишдан тўхташ қийинроқ. Уни ҳаракат импульси 
қўллаб туради. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling