T me/psixobook


ЭНГ ЯХШИ ЎРГАНИШ — ТАҚЛИД ҚИЛИШДИР


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/112
Sana16.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1500028
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112
Bog'liq
25ta oltin qoida

ЭНГ ЯХШИ ЎРГАНИШ — ТАҚЛИД ҚИЛИШДИР 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 52 - 
Европада бошқа инсонларга тақлид қилишни унчалик ѐқтиришмайди. Улар бошқаларга 
кўр-кўрона тақлид қилиш ўрнига ўзининг индивидуал қирраларини намойиш қилишади. 
Агар бир инсонни ѐқтиришмаса улар «у анави қилиғини фалон инсондан ўғирлаган» 
дейишади. Кўпчилик ғилдиракни мустақил ихтиро қилишни фахрли иш деб билади. 
Устига-устак, ҳамма нарсага ўз ақли воситасида эришганидан ғурурланишади. Бироқ 
куни келиб ғилдиракни миллионинчи марта ихтиро қилиш инсониятнинг маъдасига 
тегади-ку! Ахир бундан заррача ҳам фойда йўқ-ку?! 
Албатта, ҳар биримиз ўзимизнинг такрорланмас ва уникал эканлигимизни исботлаб 
қўйгимиз келади. Гап фақат бу сифатларни қайси соҳада намоѐн қилишга боғлиқ. Ёш 
болалар атрофдагиларининг юриш-туришидан нусха олишади. Бунинг ҳисобига улар 
тезроқ ўрганишади ва келгуси ҳаѐтлари асосини белгилаб олишади. Худди шунингдек, 
биз ҳам ўз такомиллашувимиз асоси сифатида муваффақиятли инсонларнинг 
тажрибасини ўзлаштиришимиз лозим. Инсон ўз ҳаѐтини ўзгалар муваффақияти 
пойдеворида барпо этса бу унинг ақллилигидан далолат беради. Гигантларнинг елкасида 
туриб жуда узоқни кўриш мумкин. 
Олдинги усталарнинг тажрибасидан фойдаланмасликка ҳаракат билимсизлик 
нишонасидир. Индивидуаллик олдинги авлод тажрибалари пойдеворида янада яхшироқ 
ривожланади. Бу сизга янада юқорироқ чўққиларни забт этишда кўмак беради. Ахир 
Моцартгача ҳам композиторлар бўлишган, лекин у улардан кўпроқ нарса ўрганган. Бу 
эса унга келгусида доҳиѐна мусиқалар яратишда сира халақит бермаган. 
АМАЛИЙ МАШҚЛАР 
Мен бугундан ўз фаолият доирамда муваффақиятли инсонлар тажрибасидан 
фойдаланишга ҳаракат қиламан. Бунинг учун менга қуйидагилар зарур бўлади: 
1. Мен ўз соҳамда ўтмишда қозонилган фундаментал муваффақиятлар ҳақида маълумот 
тўплайман ва ўз ишимда қандай жиҳатлар билан қуролланганимни текшириб кўраман. 
Мен ҳозирча ўзимда етишмаѐтган кўникмаларнинг ѐзма режасини тузиб чиқаман ва ўз 
соҳамда юқорироқ муваффақиятга эришган инсон ѐрдамида таҳлил қиламан. 
2. Мен ўз ҳаѐтимнинг бирор соҳасида «ўсмирлик» даврида эканлигим ѐки йўғлигини 
текшириб кўраман. Бу менга доимий ўсишга бўлган эҳтиѐжларимга халақит бериши 
мумкин. Мен кейинги ўқиш ва ўрганишга бўлган қобилиятимни тиклашга бор 
диққатимни жалб қиламан. 
3. Муаммолар пайдо бўлганда мен ўз-ўзимга аввал қандай инсонлар бундай муаммога 
дуч келгани ва ҳал этгани ҳақида савол бераман ҳамда ўша инсонларга учрашаман. 
4. Мен ўз малакам доирасидан паст ѐки юқори иш билан шуғулланаѐтганим ѐки 
йўғлигини таҳлил қиламан. Бугундан бошлаб, малакам етишмаган ишлар учун 
мутахассис ѐллайман. 


Markanyan 
t.me/psixobook 
- 53 - 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling