Т ошкент давлат транспорт университети талипов миразиз миркадирович


Download 389 Kb.
bet3/22
Sana18.06.2023
Hajmi389 Kb.
#1595355
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Талипов диссертация автореферати янги

Я.О. Рузметов
Илмий даражалар берувчи
Илмий кенгаш илмий котиби, т.ф.н., доцент
Р.С. Разиков
Илмий даражалар берувчи
Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар раиси,
т.ф.н., доцент

КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда замонавий технологиялар ривожланиб автомобиль ва ҳаво транспорти тобора кўпроқ транспорт воситаларига хизмат кўрсатишга тайёр бўлса-да, темир йўл транспорти мамлакатимиз ва жаҳон иқтисодиётининг йўловчи ва юк ташишларни ҳал этишда асосий транспорт воситаси бўлиб қолмоқда. Аҳоли сонининг ўсиши, иқтисодиёт тармоқларининг ҳамда туризмнинг ривожланиши мунтазам равишда темир йўл транспортидан фойдаланиладиган йўловчилар сонини, ташиладиган юклар ҳажмини жадал суръатларда ўсишига олиб келмоқда. Мамлакатимизда 2022 йилда 2021 йилга нисбатан йўловчилар айланмаси 15,8 фоизга, ташилган йўловчилар сони 14,4 фоизга, юклар ҳажми эса 3 фоизга ҳамда юк айланмаси 3,3 фоизга ортган1.
Жаҳонда сўнги ўн йилликнинг энг долзарб ва ижтимоий аҳамиятга эга муаммолардан бири меҳнат шароитларини яхшилаш бўлиб келмоқда. Темир йўл станциялари ишчи-хизматчилари ичида энг оммабопи поезд тузувчилар касбидир. Шу билан бирга, ушбу ишлаб чиқариш муҳитидаги меҳнат шароитлари, поезд тузувчиларнинг меҳнат фаолиятининг жисмоний ва асаб -руҳий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда етарлича ўрганилмаган. Ҳаракатланувчи таркибларнинг барча кўрсаткичларини: техник, технологик, хавфсизлик кўрсаткичларини белгиланган талаб даражасида бўлиши поезд тузувчиларнинг касбий маҳоратига, тажрибасига ва касбий мувофиқлигига билвосита боғлиқдир. Поезд тузувчиларининг механик ҳаракатлари пиёда юришдан, ҳар хил оғирликдаги юкларни ташишдан, турли зинапоялардан кўтарилиш ва тушишдан, юк вагонлари махсус зиначалари («подножкалари»)да, вагон майдончаларида мустаҳкам туриб вагон билан бирга туриб ҳаракатланишдан иборат. Юқоридаги жисмоний ишларни бажаришда бир вақтнинг ўзида жуда кўп миқдордаги таянч - ҳаракат аппарати мушаклари иштирок этади ва бу катта миқдордаги энергия сарфига олиб келади. Поезд тузувчилари томонидан жисмоний ишларни бажариш жойлари ва зоналарида тўхтовсиз турли хил уларнинг руҳий ҳолатини қўзғалишига олиб келадиган халаллар (ҳаракатланувчи таркиблар, локомотивлар, станциянинг ишчи-хизматчилари, нохуш метеорологик вазиятлар ва бошқалар) фонида амалга оширилади. Шунинг учун поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини ишга қабул қилишда ва меҳнат фаолияти давомида баҳолаш, ўта муҳим ва долзарб масала ҳисобланади.
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 36-мақсадида2 транспорт ва логистика хизматлари бозори ва инфратузилмасини ривожлантириш белгилаб берилган бўлиб, мазкур диссертация тадқиқоти юқоридаги ҳамда 2017 йил 2 декабрдаги «2018-2022-йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3422-сонли, 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4422-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 24-сон «Илмий инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлар, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.

Download 389 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling