Т ошкент давлат транспорт университети талипов миразиз миркадирович


Тaдқиқoт нaтижaлaрининг илмий вa aмaлий aҳaмияти


Download 389 Kb.
bet7/22
Sana18.06.2023
Hajmi389 Kb.
#1595355
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Талипов диссертация автореферати янги

Тaдқиқoт нaтижaлaрининг илмий вa aмaлий aҳaмияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти темир йўл станциялари поезд тузувчиларнинг касбий мувофиқлиги ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар статистикасини ўзаро боғлиқлигини аниқланганлиги, поезд тузувчилар меҳнат фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб механик қувват сарфини аниқлашнинг физик ва математик модели ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти поезд тузувчиларнинг касбий мувофиқлигини белгиловчи ҳаракат ва асаб-руҳий сифатларини тавсифловчи кўрсаткичлар ва уларни сон қийматлари асосида касбий мувофиқликни баҳолашнинг такомиллаштирилган услуби, меҳнaт хaвфсизлигини ортишини тaъминлaш, кадрлар қўнимсизлиги, кaсб кaсaлликлaри билaн бoғлиқ йўқoтишлaрни кaмaйтириш орқали 428970713 сўм иқтисодий самара бериши билан изоҳланади.
Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жорий қилиниши. Темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолаш услубини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
поезд тузувчи касбига илк марта ишга қабул қилинаётган ва ишлаб юрган эр кишиларни (18 - 60 ёш) жисмоний ҳаракат сифатлари мезонларининг қийматлари, асаб - руҳий хусусиятларини баҳолаш имконини берувчи махсус тестлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Соғлиқни сақлаш хизмати, Марказий поликлиникаси, Минтақавий темир йўл узеллари, поезд тузувчилар касбига тайёрлайдиган ўқув муассасаларига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 16 мартдаги 01/882-23-сонли маълумотномаси). Натижада поезд тузувчиларнинг жисмоний ҳаракат ва асаб - руҳий сифатларини баҳолаш, бахтсиз ҳодисаларни содир бўлиш эҳтимоли пасайишига, меҳнат хавфсизлиги ортишига, кадрлар қўнимсизлиги камайишига, ишга лаёқатсиз кунлар қисқаришига, корхонага етказиладиган моддий ва молиявий зарарлар бартараф этилиши эвазига иқтисодий самарадорликка эришилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари, 7 та халқаро ва республика миқёсидаги илмий-техник ва илмий-амалий анжуманларида апробациядан ўтган.

Download 389 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling