Бу катталик диэлектрикни кучланиш остида бўлгандаги қобилиятини ифодалайди. Маълумки ясси конденсатордаги сиғимга тўғри пропорционал С= εr . ε0 S/h ε0 - электр доимийси 8,85416 . 10 12 Ф/Н εr - ўлчамсиз бўлиб диэлектрикларнинг қутбланишига боғлиқ. Қутбланишни тўрт тури электромагнитли, ионли, диполли ва спонтанли турлари бор. tg (диэлектрик исроф бурчаги) диэлектрикларнинг электр мустахкамлигини Сибирликлар системасида қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади. Емус=Uтеш/h
Иссиқлик характеристикалари. Иссиқлик характеристикалари электротехникавий материалларни қизиганда кузатилади. - Эриш температураси кристалл структурали материаллар учун тегишли (металл, диэлектрик, ярим ўтказгич) яъни қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтишдаги температура хисобланади. - Юмшаш температураси аморф структурали материаллар учун (смола, битум, лак, клей) қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтишдаги босқичлар. - Иссиқликга чидамлилиги қисқа юқори температурада текширилади. - Қизишга чидамлилиги узоқ вақт бир температурада текширилади. - Совуққа чидамлилиги қуйи температурада текширилиб электроизоляцион материал бунда (резина, пласмасса, лак, пленка) сингари мустахкамлиги йўқолади. - Суюқ диэлектрикнинг ёниш температураси, бу суюқ диэлектрик қизиганда ажраб чиққан парлари олов билан кўшилганда ёнади. Бундан ташқари физик характеристикалар мавжуд бўлиб, ёпишқоқлиги, сув ютиши, намликка чидамлилиги ҳам эътиборга олинади.
Диэлектриклардаги асосий қутбланишнинг турлари Диэлектрикларнинг қутбланиши асосан икки тури мавжуд. - қутбланиш электр майдони остида бўлиб, лаҳзада энергия тарқалмай, иссиқлик кузатилмай туриб; - қутбланиш лаҳзада эмас, иссиқлик энергияси ажралиши кузатилиб ёки қизиш натижасида амалга ошувчи ҳисобланиб, бундай қутбланиш релаксацион қутбланиш дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |