Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 20 йил да тузилган № сонли шартномага № сонли


Шартноманинг 4.3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин


Download 22.48 Kb.
bet2/3
Sana03.11.2023
Hajmi22.48 Kb.
#1743606
1   2   3
Bog'liq
ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВ-УЛГУРЖИ

Шартноманинг 4.3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“4.3. Истеъмолчилар ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб бериш юзасидан тузилган шартномада кўрсатилган ойлик табиий газ ҳажми қиймати суммасининг 50 фоизи миқдорида газ таъминоти ташкилотининг ҳисобварағига тўловларни олдиндан амалга ошириши шарт. Амалда истеъмол қилинган табиий газ ҳажми учун якуний ҳисоб-китоб ҳисобот ойининг охиригача амалга оширилади.”


Шартноманинг 4.9-банди ҳақиқий эмас деб ҳисоблансин.
Шартноманинг XIV-боб “Томонларнинг банк реквизитлари ва манзили”даги
Етказиб берувчи”нинг банк реквизитларига қуйидагича ўзгартириш киритилсин:

Тўлов учун банк ҳисоб рақами:______________________________


СТИР:___________________________,
Банк коди:________________________,
КТУТ_____________________________,
ХХТУТ____________________________,
Банк номи_______________________________________________
________________________________________________________


2. КЕЛИШУВНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ
2.1. Ушбу Келишув имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.
2.2. Томонлар ўртасида илгари келишилган барча келишувлар ва шартлар мазкур келишув кучга кирган пайтдан бошлаб ўз кучини йўқотади.
2.3. Ушбу Келишув юзасидан илгари тузилган Шартнома шартлари ўртасида зиддият юзага келган тақдирда, мазкур Келишувнинг шартлари қўлланилади.
3. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР ВА ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
3.1. Мазкур Келишув Томонларнинг келишувига биноан ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин.
3.2. Томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасинининг амалдаги қонунчилигиг амувофиқ белгиланади.
3.3. Ушбу Келишув кучга кирган пайтдан бошлаб Шартноманинг ажралмас қисмига айланади.
3.5. Келишувнинг амал қилиш муддати тугаши тарафларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.
3.6. Ушбу Келишув бўйича, шунингдек Шартнома бўйича томонлар ўртасида юзага келадиган барча келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.
3.7. Келишув юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.
3.8. Мазкур Келишувда кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.
3.9. Тарафлардан бирининг мазкур Келишув шартларини бузиши оқибатида иккинчи тарафга у келишув тузишда умид қилишга ҳақли бўлган миқдорда маҳрум бўладиган даражада зарар етказилиши келишувни жиддий бузилиши деб ҳисобланади.
3.10. Бир тараф келишувни бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, келишув тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.

Download 22.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling