Табиий муҳит экологик мувозанатининг шаклланиши ва ривожланиши


Табиий муҳит экологик нобарқарорлигини ўрганиш усуллари


Download 42.43 Kb.
bet3/3
Sana22.04.2023
Hajmi42.43 Kb.
#1381983
1   2   3
Bog'liq
1 BOB (4)

2.3 Табиий муҳит экологик нобарқарорлигини ўрганиш усуллари

Мустақиллик даврида Ўзбекистон табиий ресурсларининг нобарқарор бошқаруви билан боғлиқ мураккаб экологик муаммоларга дуч келди. Шунингдек, коммунал хўжалиги, саноат манбалари ва суғориладиган майдонлардан қайтган оқава сувлар натижасида вужудга келган юқори да­ражадаги ифлосланиш кузатилди. Бу ҳолат қишлоқ хўжалиги, энергетика ва саноат тармоқларидаги жиддий тузилмавий муаммоларга боғлиқ бўлиб, ҳали-ҳануз атроф-муҳит ва табиий ресурсларни бошқаришдаги қийинчиликнинг асосий сабабчиси бўлиб қолмоқда.


Ўзбекистон ҳудудлари учун қуйи­дагилар муҳим аҳамиятга эга: аҳо­лини тоза ичимлик суви билан таъминлаш; атмосфера ҳавоси ва сув ре­сурслари ифлосланишига йўл қўй­маслик, чучук сув етишмаслигига чек қўйиш; тупроқ шўрланиши ва емирилишини пасайтириш; қаттиқ саноат чиқиндилари тўпланишини камайтириш; сифатли қишлоқ хўжалиги маҳ­сулотлари етиштириш имкониятларини кенгайтириш; биологик хилма-хиллик ва маҳсулдорлик пасайиши ва қисқаришига чек қў­йиш. 
Иқтисодиётда сўнгги йилларда рўй бераётган тармоқ ўзгаришлари табиий ресурслардан фойдаланиш даражаси ва атроф-муҳит ифлосланишига шубҳасиз, таъсир этмоқда. Шу боис қайд этилганидек, экологик қарорлар қабул қилишнинг иқтисо­дий омиллари, яъни экологик ва иқ­тисодий сиёсатни уйғунлаштириш бу­гун ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалага айланди. Бу борада Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси иқтисодий воситаларни кенг қўллаган ҳолда асосий эътиборни ресурс тежовчи ва кам чи­қитли технологияларни, янги хизмат турлари, тадбиркорликнинг оптимал кўринишларини жорий қилиш­га қаратмоқда.
Ўтган йиллар давомида вилоятда экологик ҳолатни соғломлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонунчиликка риоя қилиш устидан назоратни кучайтириш ва текширишларни тартибга со­лиш борасида муайян дастур белгиланиб, амалий ишлар бажарилди. Ху­сусан, Ш.Рашидов туманидаги Қанг­ли ҚФЙда «Eko House» МЧЖга саккиз гектар ер майдони ажратилди. Мазкур жамият чиқиндиларни са­ралаш ва қайта ишлашга ихтисос­лашган бў­либ, қайта ишлаш лойиҳа­сининг умумий қиймати 16,4 млрд. сўмга тенг бў­либ, 1,5 млрд. сўми қурилиш-мон­таж ишлари учун 14,9 млрд. сўми эса чи­қинди саралаш ва қайта ишлаш асбоб-ускуналари хариди учун сарф­ланди. Милий банк кредити ҳисоби­дан – 14,9 млрд. сўм (асбоб-ускуналарга – 3,5 млн. долл.), тадбиркорлар ҳисобидан – 1,5 млрд. сўм (қурилиш ишларига) жалб этилди. Замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган «Eko House» МЧЖ ҳар ойда 400 т чи­қинди­ларни саралаш ва қайта ишлаш қувватига эга. Корхона асосан Жиззах шаҳ­ри, шунингдек, Ш.Рашидов ва Зарбдор туманидаги чиқинди­ларни қа­бул қи­либ, са­ралайди ва қай­та ишлайди. Мазкур жамият ат­роф-муҳит мусаффолигига, экологик барқарор­лик таъминланишига муносиб ҳисса қў­шади.
Ҳудуд экологияси, атроф-муҳит тозалиги борасида аҳолига кенг кў­ламда тушунтириш ишларини олиб боришда ОАВларининг роли ниҳоят­да катта. 2016–2017 йиллар давомида вилоят телерадиокомпаниясида экологик маданиятга доир 150 дан зиёд чиқишлар қилинди. Шунингдек, бошқарма ходимлари амалга ошираётган ишлар вилоят ва республика радиотўлқинлари орқали тарғиб қилинмоқда. Инсонларни фикрлашга, атроф-муҳит муҳофазасига бе­фарқ бўлмасликка ва экологияга муносабатни ўзгартиришга чорловчи долзарб мавзулардаги мақолалар туманлардаги маҳаллий рўзномаларда чоп этилаётгани ижобий натижалар бермоқда. Биргина жорий йилнинг биринчи чорагида вилоят газеталарида 50 дан ортиқ долзарб мав­зудаги мақолалар чоп этилди. Шунингдек, 2017 йилдан буён соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни, қонун ва қонуности ҳужжатлари маз­мун-моҳиятини жамоатчиликка етказишда 165 га яқин семинар, маъ­руза, давра суҳбатлари ташкил қили­ниб, 1320 марта жойларда тушунтириш ишлари олиб борилди. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, бу каби ишлар мунтазамлик касб этиб, тарғибот ва ташвиқот ишлари давом эттирилади. 
Бошқарманинг экоҳаракатчила­ри табиий ресурслардан оқилона ва са­марали фойдаланиш, жорий этилаётган ҳар бир янгиликнинг атроф-му­ҳитга салбий таъсирини бартараф этиш каби муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида тизимда иқтисодий услубларни жорий этиш, яъни ҳақ тў­лаш ҳисобига табиатдан фойдаланиш ва бошқариш усулини қўллаш­моқда. Экологик вазиятни тартибга солишнинг асосий омилларидан би­ри бу – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳу­ду­дида атроф-муҳит ифлослантирил­ганлиги ва чиқиндилар жойлаш­тирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида»­ги қа­рорининг бажарилишидир. Қа­рор асосида атроф-муҳитга зарар етказиб ишлаётган корхона ва ташкилотлардан жарима тўловлари ун­дирилмоқ­да. Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасида табиатдан фой­даланишнинг илмий асосланган иқ­ти­содий ва ҳу­қуқий механизмларини жорий қи­лиш» концепциясининг иқ­тисодий усулларини босқич­ма-бос­қич жорий қи­лиш давом этти­рилмоқда.
Аграр соҳани модернизация қи­лишни таъминловчи ўта муҳим вазифалардан бири бу – суғорма деҳ­қончилик қилинадиган ҳудудларда етиштириладиган экинлар ҳосилдор­лигини кескин ошириш, мазкур ҳу­дудлардаги тупроқ унумдорлигини яхшилаш, ундан самарали ва имконият даражасида тўлиқ фойдаланишга эришишдир. Фақат шундагина жа­миятда ижтимоий-психологик ва иқ­тисодий барқарорликни таъминлайдиган минтақавий озиқ-овқат ва хомашё хавфсизлигига эришилади. Республика иқтисодиётини экологик барқарорлик сари йўналтириш устувор вазифаларини амалга ошириш учун кўзланган сиёсатни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш зарур. Дарҳақиқат, бебаҳо неъмат саналмиш турмуш тарзимиз, соғли­ғимиз табиат яшиллиги, атроф-муҳит софлиги ҳамда экологик барқарор­лик – ҳаво мусаффолиги билан чамбарчас боғлиқ. Ҳудудларимиз гўзаллиги, ат­роф-муҳит софлиги, боғлар яшиллиги, наботот ва ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллиги, сой ва дарёларимиз сувлари тиниқлигини асл ҳо­лича келгуси авлодга етказиш ҳар биримизнинг нафақат асосий, балки инсоний бурчимиздир. 
Инсоний бурчимизни бажаришда эса фарзандларимизга биринчи нав­батда ўзимиз ибрат, намуна бўлишимиз зарур. Майли, бу кранда оқиб ёт­ган сув жўмрагини бураш бўладими, кўчадаги чиқитни махсус жойга таш­лаш бўладими, шу ҳаракатларимиз билан табиат мусаффолигига ўз ҳис­самизни қўшган бўламиз. Зеро, бундан Она-табиат фақат ва фақат фойда кўради. Қолаверса, бу табиат олдидаги инсонийлик бурчимиз ҳамдир.
БахриддинМАҲМУДОВ,иқтисодфанларидоктори НилуфарЭРНАЗАРОВА,мустақил адқиқотчи Ўзб иқтисодий ахборотномаси 2018









Download 42.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling