Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]


-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари


Download 134.5 Kb.
bet3/13
Sana08.06.2023
Hajmi134.5 Kb.
#1465055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
362-II 05.04.2002 (1) Чиқиндилар тугрисида

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назорати олиб борилиши тартибини белгилайди;
чиқиндилар кўмиб ташланадиган ва утилизация қилинадиган жойларнинг давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди;
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида нормативлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
чиқиндиларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида олиб ўтиш тартибини белгилайди;
чиқиндиларни паспортлаш тартибини белгилайди;
хавфли чиқиндиларнинг ҳамда чегара оша ташилиши давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган чиқиндиларнинг рўйхатини тасдиқлайди;
хавфли чиқиндиларни кўмиб ташлаш учун ер участкалари бериш масалаларини ҳал этади;
депозитсиз идишлар ва тараларни ишлатиш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳажмини белгилайди;
(5-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
6-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари
Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари қуйидагилардир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
(6-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси.
(6-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 134.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling