Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]


-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари


Download 134.5 Kb.
bet4/13
Sana08.06.2023
Hajmi134.5 Kb.
#1465055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
362-II 05.04.2002 (1) Чиқиндилар тугрисида

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари
(7-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
(7-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
чиқиндилар кўмиб ташланадиган ва утилизация қилинадиган жойларнинг давлат кадастрини юритади;
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва технологик ишланмалар ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экологик экспертизасини ўтказади;
чиқиндилар ҳосил бўлишининг белгиланаётган нормативларига ҳамда чиқиндиларни жойлаштириш объектларига розилик беради;
чиқиндиларни жойлаштириш лимитларини тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш чоғида белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширади;
фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза этиш чора-тадбирларини белгилайди;
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари хусусида давлат санитария-гигиена экспертизаси хулосасини беради;
чиқиндилардан тайёрланаётган товарларга (маҳсулотларга) нисбатан санитария-гигиена талабларини белгилайди ҳамда уларга доир гигиена сертификати беради;
чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиги учун хавфлилик даражасини белгилашда услубий таъминотни амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]

Download 134.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling