Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]


-§. Топшириладиган иккиламчи хом ашё учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ва нақд пул маблағларини сарфлаш


Download 58.47 Kb.
bet12/15
Sana28.12.2022
Hajmi58.47 Kb.
#1018864
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
787-карор 02.10.2018

3-§. Топшириладиган иккиламчи хом ашё учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ва нақд пул маблағларини сарфлаш
4718. Иккиламчи хом ашёни топширувчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар ҳақиқатда топширилган иккиламчи хом ашё миқдори учун:
юридик шахслар билан — нақдсиз шаклда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслар билан — нақд шаклда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.
(4718-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4719. Қабул қилинаётган иккиламчи хом ашё учун ўзаро ҳисоб-китоб қилинишида иккиламчи хом ашёни топширишни рағбатлантирувчи, тайёрловчилар томонидан белгиланадиган эркин (келишилган) нархлар қўлланилади.
4720. Қабул қилиш шохобчаларида иккиламчи хом ашёни қабул қилиш учун тарози ва бошқа зарур ўлчов асбоблар бўлиши шарт.
4721. Тайёрланадиган иккиламчи хом ашё учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда зарур бўладиган нақд пул маблағларини олиш мақсадида иккиламчи хом ашёни тайёрловчилар хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ҳисобланган ҳажмларда иккиламчи хом ашё қабул қилишни (сотиб олишни) таъминлайдиган суммага пул чекини топширадилар.
4722. Иккиламчи хом ашёни тайёрловчилар қарамоғидаги қабул қилиш шохобчаларига нақд пул маблағларини ажратишни харажат касса ордери ёки ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган тўлов қайдномаси бўйича амалга оширадилар.
4723. Иккиламчи хом ашёни тайёрловчиларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланган қабул қилиш шохобчалари ҳар ойда уларга нақд пул маблағларига талаб ва харажатлар тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
4724. Нақд пул маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Тайёрланган иккиламчи хом ашёни сотиш қонунчиликда белгиланган тартибда, савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
4725. Пул маблағларининг тушиши, уларни қабул қилиш шохобчаларига тарқатиш, нақд пул маблағларининг сақланиши, нақд пул маблағлари ва иккиламчи хом ашё ҳаракати билан боғлиқ бўлган барча операциялар бўйича бирламчи ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш учун жавобгарлик ташкилот раҳбари ва бош бухгалтерига юкланади.

Download 58.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling