Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]


-§. Иккиламчи хом ашёни тайёрлаш ва ташиш


Download 58.47 Kb.
bet11/15
Sana28.12.2022
Hajmi58.47 Kb.
#1018864
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
787-карор 02.10.2018

2-§. Иккиламчи хом ашёни тайёрлаш ва ташиш
479. Иккиламчи хом ашёни тайёрлаш:
қабул қилиш шохобчалари орқали иккиламчи хом ашёни сотиб олиш ёки бепул қабул қилиш;
иккиламчи хом ашё доимий равишда ҳосил бўладиган объектларни контейнер, чиқинди қутиси, яшик ва бошқа махсус воситалар билан таъминлаш;
қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ва полигонларида иккиламчи хом ашёни саралаш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларига хизмат кўрсатиш учун белгиланган тартибда бириктириб берилган ҳудудларда иккиламчи хом ашёни (металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишдан ташқари) қабул қилиш шохобчалари орқали тайёрлаш мазкур кластерлар томонидан амалга оширилади (мазкур ҳудудда қайта ишловчи ташкилотларнинг иккиламчи хом ашёни ўзларига тегишли шохобчалар орқали сотиб олиши ёки қабул қилиши бундан мустасно).
4710. Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ва полигонларида иккиламчи хом ашёни тайёрлаш фақат саралаш ускуналаридан фойдаланиш орқали ва барча техника хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
4711. Иккиламчи хом ашёни тайёрлаш жараёнида фуқаролар саломатлигига ва атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатмайдиган замонавий технология ва усуллар қўлланилиши керак.
4712. Иккиламчи хом ашёни тайёрлашда оғир меҳнат талаб қилинадиган технологик жараёнлар механизациялаштирилган бўлиши лозим.
4713. Иккиламчи хом ашёни вақтинча сақлаш омборхоналарда ва (ёки) махсус ажратилган майдончаларда амалга оширилади.
4714. Тайёрланган макулатура, газлама ва полимер материаллар хом ашёси уларни вақтинча сақлаш жойларида турлари бўйича алоҳида прессланган ҳолда сақланиши керак.
Иситиладиган омборларда (хоналарда) сақланганда иккиламчи хом ашё иситиш мосламасидан 1 метрдан яқин бўлмаган масофада жойлаштирилади. Бунда иситиш мосламаларининг олди тўсилган бўлиши зарур.
4715. Қуйидагилар тақиқланади:
а) даволаш-профилактика (инфекция, тери-таносил, онкологик, сил) муассасаларида ва бўлинмаларида (паталого-анатомик, йирингли жарроҳлик ва бошқалар), ветеринария муассасаларида, шунингдек, заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи ва (ёки) улардан фойдаланувчи ташкилотларда иккиламчи хом ашёни тайёрлаш;
б) қабул қилиш шохобчасида тиббиёт чиқиндилари хом ашёсини тайёрлаш;
в) маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматини кўрсатиш жараёнида, шунингдек, маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчалари ва саралаш пунктларидан маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хом ашёни ихтисослашган ташкилотнинг розилигисиз ажратиб олиш ва ўзлаштириш;
г) иккиламчи хом ашё вақтинча йиғиладиган ва сақланадиган жойлар яқинида (5 метрдан кам бўлмаган радиусда) очиқ оловдан фойдаланиш ва пайвандлаш ишларини олиб бориш;
д) иккиламчи хом ашёни утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлашни ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ускуна ва жиҳозларда ўзбошимчалик билан амалга ошириш;
е) иккиламчи хом ашёни йўловчи ва озиқ-овқат ташишга мўлжалланган транспорт воситалари, шунингдек, ҳайвонларга қўшиб тортиладиган, двигатель билан жиҳозланмаган қурилмаларда ташиш;
ж) иккиламчи хом ашёни ташишда уни транспорт воситасининг кузовидан ташқарисига жойлаштириш.
4716. Иккиламчи хом ашёни ташиш фаолияти авария ҳолатини юзага келтириш, фуқаролар саломатлиги ва атроф муҳитга зарар етказиш эҳтимолларини истисно қилувчи усуллар билан, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Иккиламчи хом ашёни очиқ кузовли транспорт воситаларида ташишда уларнинг усти брезент ёки бошқа материаллар билан ёпиб қўйилиши шарт.
4717. Иккиламчи хом ашёни ташишга мўлжалланган транспорт воситаси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
ҳайдовчи кабинаси юк платформасидан муқим ўрнатилган тўсиқ билан ажратилган бўлиши;
кузов тубининг юзаси ва деворлари герметик, бортлардан бири эса очиладиган бўлиши;
транспорт воситасининг барча қисмлари тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши;
кузовнинг ички қисми ювиш ва дезинфекция воситалари таъсирига чидамли материаллар билан қопланган бўлиши;
кузов ташқи қисмининг уч томонида «Иккиламчи хом ашё» ёзуви бўлиши.

Download 58.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling