Тери ва таносил касалликлари


Download 76.5 Kb.
bet1/6
Sana17.02.2023
Hajmi76.5 Kb.
#1207196
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
амалий куникма

Тери ва таносил касалликлари


буйича амалий куникмалар


Тери ва шиллик каватларни куриш, тери
холатини бахолаш


Максад: тери ва шиллик каватларни текшириш.
Курсатмалар: тери ва таносил касалликлари бор беморлар.
Шароит: курув хонаси, кундузги еруглик, харорат 22-230С.

Бажариш кетма-кетлиги


  1. Юз ифодасига эътибор бериш, бундан бемор эмоционал холитини бахолаш мумкин ( чарчаш, гамгинлик, асабийлик ва х.к.).

  2. Бурун шакли ва унинг деформациялари. “ Эгарсимон бурун”- сифилисда, юмшок тукималар зарарланиши – тери сили ва ринофимада.

  3. Лупа ёрдамида тангачалар, кобикчалар, петихиялар ва розиолалар характери бахоланади.

  4. Тери рангига эътибор бериш: одатда ок, оч пушти ёки бугдой ранг.

  5. Тери копламининг холатини бахолаш. Одатда тери бахмал куринишида булиб ялтирамайди, унда ёг безларининг катталашган чикарув йуллари булмайди.

Баъзи касалликларда тери ранги узгаради: томирлардаги димланиш ёки акродерматитда – кукимтир; замбуругсимон микознинг бошлангич боскичида – жигарранг; ихтиозда, меланодермияда ва Аддисон касаллигида- тук кукимтир рангда.

Псориазда диагностик триадани аниклаш




Максад: Псориазда бирламчи элементнинг 3 боскичли узгаришини аниклаш.
Курсатмалар: Псориазга гумон килинганда, мономорф папулёз тошмалар булганда.
Шароит : Курув хонаси, кундузги ёруглик, скалпел ёки буюм ойнаси.

Бажариш кетма-кетлиги


  1. Кириш предмет ойнаси ёки скалпелнинг утмас томони билан бажарилади.

  2. Кирганда элементлар кипикланиши ортади ва тангачалар ок рангга кириб суртилган стеарин томчисини эслатади (стеарин доги феномени).

  3. Кириш эпидермиснинг донадор каватигача давом эттирилганда тангачалар тугаб пушти нам парда куринади (терминал ёки псориатик плёнка феномени).

  4. Кириш давом эттирилганда (сургичсимон каватгача) плёнка юзаси кичкина кон томчилари билан копланади (конли шудринг феномени).




Download 76.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling