Тери ва таносил касалликлари


Сийдик чикариш каналидан суртма олиш


Download 76.5 Kb.
bet2/6
Sana17.02.2023
Hajmi76.5 Kb.
#1207196
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
амалий куникма

Сийдик чикариш каналидан суртма олиш


Максад: сийдик чикариш каналидан ажралмалмар булганда кузгатувчини аниклаш.
Курсатмалар: таносил касалликларга гумон килинганда (сузак, трихомониаз, кандидоз, хламидиоз инфекция, бактериал уретрит).
Шароит: физиологик эритма, пахтали тампон, махсус метал халка, врач учун резина перчатка, буюм ойналари.

Бажариш кетма-кетлиги


  1. Физиологик эритмага хулланган пахта тампон билан ташки жинсий аъзолар тозаланади (эркакларда - олат бошчаси, аёлларда - жинсий лаблар, кин дахлизи, клитор ва сийдик чикариш каналининг ташки тешиги).

  2. Эркакларда эркин ажралувчи йиринг булмаганда сийдик чикариш каналининг орка юзасига бармок билан босилади ва ташки тешик йуналишида енгил харакат ёрдамила ажралма сикиб чиказилади ва буюм ойнасининг чети билан олиб (халка билан олган афзалрок) предмет ойнаси юзасига бир текис килиб суртилади.

  3. Куринарли ажралмалар булмаганда материал утмас кошикча ёки халка ёрдамида олинади.

  4. Препарат хавода куритилади ва лабораторияга беморнинг исми-шарифи, касаллик тарихи ёки амбулатор карта тартиб раками, материал олинган жой курсатилган йулланма билан кушиб юборилади.

Акантолитик (Тцанк) хужайраларига текшириш




Максад: акантолитик хужайраларни аниклаш.
Курсатмалар: пуфакли дерматозларда ва Дюринг герпессимон дерматозида.
Шароит: скалпел, укувчилар учиргичи, предмет ойналари, метил спирти, Романовский- Гимза буёги, микроскоп, врач учун резина кулкоп.

Бажариш кетма-кетлиги


  1. Янги пуфак тубининг юзасидан скалпел ёрдамида ёки стерил укувчилар учиргичини енгил босиб олиш ёрдамида стерил ёгсизлантирилган предмет ойначасига утказилади.

  2. Материал 1 минут давомида метил спирти ёрдамида котирилади ва хона хароратида куритилиб Романовский- Гимза буйича буялади.

  3. Препарат тайёр булгач микроскопда 10х40 каталлаштиришда курилади.

Акантолитик хужайралар нормал эпитилиал хужайралардан кичик булиб, шакли юмолок, ядроси йирик тук бинафша ёки кукимтир бинафша рангда ва хужайрани ичини тулдириб туради.

Download 76.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling