Табиий ресурслар / Ер]


Нў/х =S [Ссуғ. + Т (Фўр.маҳ. + Фўр.қўш.)]


Download 58.19 Kb.
bet9/14
Sana17.06.2023
Hajmi58.19 Kb.
#1519603
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
ВМ 146

Нў/х =S [Ссуғ. + Т (Фўр.маҳ. + Фўр.қўш.)],
бунда:
Нў/х — ўрмон билан қопланган майдонлар олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;
S — ўрмон ўсимликлари билан банд бўлган олиб қўйиладиган ўрмон ерларининг майдони, га;
Ссуғ. — олиб қўйиладиган ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланадиган ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг солиштирма миқдори 31-бандга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;
табиий зоналар бўйича ўрмон ерларнинг жойлашишига қараб суғорилмайдиган ўрмон ерлари олиб қўйилганда — ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ лалми экин ерлари олиб қўйилиши учун ставкалар қўлланган ҳолда — минг сўм/га;
Т — янги ерларни ўзлаштириш ишларини лойиҳалаштириш ва бажариш учун зарур бўлган вақт, йил (ўртача тўрт йилда қабул қилинади);
Фўр.маҳ. — 1 гектардан ўрмон маҳсулотларини (ёғоч-тахта, ёнғоқ, мева, уруғлик, резавор мева) реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда /га минг сўм;
Фўр.қўш. — 1 гектар ўрмонга қайта ҳисоблаганда қўшимча маҳсулотларни (доривор ва бошқа фойдали ўсимликлар, пичан, асаларичилик маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар)ни реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда/га минг сўм.
41. Ёнган, нобуд бўлган ўрмон ўсимликлари ўрни, ўрмоннинг дарахт кесиш учун ажратилган дарахтзорга айланмаган жойлари олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашнинг базис ставкалари ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ лалми экин ерлари олиб қўйилгандаги базис ставкаларга, бўш ётган ер ва яланглик олиб қўйилганда — лалми бўз ерлар олиб қўйилганлиги учун базис ставкаларга тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон)
43. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, агар қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя зоналаридаги ўрмонзорларни қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказиш мўлжалланаётган тақдирда қопланади.
44. Қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя зоналаридаги ўрмонзорлар муомаладан чиқарилган тақдирда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда аниқланади.
45. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари бошқа суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларига ўтказилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилишидан нобудгарчиликлар миқдори билан суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилиши нобудгарчиликлари миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
46. Қурилаётган объектлардан фойдаланишда келиб чиқадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлар сифати ёмонлашиши ҳолатлари объектларни қуриш лойиҳаларида назарда тутилиши ва ер ажратишда ҳисобга олиниши керак.
47. Ернинг сифати ёмонлашиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ замонавий ҳолатида ўрмонзорларни олиб қўйишдан нобудгарчиликлар ва ерларнинг кутилаётган ёмонлашишидан кейинги миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек ушбу Низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили индексацияланиши лозим.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
49. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини аниқлаш ишларини бажариш тартиб-қоидаси мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 58.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling