Табиий ресурслар / Ер]


Download 58.19 Kb.
bet6/14
Sana17.06.2023
Hajmi58.19 Kb.
#1519603
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
ВМ 146

Нқ/хм = {[(Cсуғ. х Бб х Sсуғ. х 10) + (Cлал. х Sлал. х 20) + (Cсуғ. х Бб х Sб.суғ. х 10 х 0,1) + (Cлал. х Sб.лал. х 20 х 0,1) + (Cп.я. х Sп.я. х 20)] х Ки} + СФ
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон)
бунда:
Нқ/хм — қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги, минг сўм;
Cсуғ. — суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) олиб қўйиладиган 1 гектари ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 31-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Cлал. — олиб қўйиладиган 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Cп.я. — олиб қўйиладиган 1 га пичанзор ва яйловлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 34-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бб — олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет баллари, балл;
(30-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарорига асосан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Sсуғ. — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;
Sлал. — олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар майдони, га;
S б. суғ. — олиб қўйиладиган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;
S б.лал. — олиб қўйиладиган лалми бўз ерлар майдони, га;
Sп.я. — олиб қўйиладиган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга ошириш коэффициенти;
20 — олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти;
(30-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон)
Ки — ушбу Низомнинг 48-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти;
СФ — охирги тўрт йилда олиб қўйилган ер участкасида олинадиган соф фойда суммаси, ушбу Низомнинг 35-бандига мувофиқ аниқланади, минг сўм.
Олдинги таҳрирга қаранг.
301. Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти фақат қишлоқ хўжалиги ерларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдорини ҳисоблашда қўлланилади. Ушбу ошириш коэффициентлари ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблашда қўлланилмайди.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати тупроқ бонитировкаси маълумотлари бонитет балларида қабул қилинади. У ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаган янгидан ўзлаштириладиган ер участкалари бўйича бонитет баллари қонунчиликка мувофиқ ер ажратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида аниқланади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши натижасида етказилган зарар қиймати бонитет баллари бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қабул қилинади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати табиий зоналардаги жойига қараб 1 гектар учун қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:
текислик (ёғинлар билан таъминланмаган) зонасида — 1462 минг сўм;
текислик-адир (ёғинлар билан ярим таъминланган) зонасида — 2162 минг сўм;
тоғолди ва тоғ (ёғинлар билан таъминланган) зонасида — 2641 минг сўм.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиладиган лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва ерлар учун компенсация тўлови, олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг лалми ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ харажатларнинг 20 баробари миқдорида ҳисобланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон)
33. Олиб қўйиладиган суғориладиган ва лалми бўз ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар (30-бандга мувофиқ) ва лалми экин ери (32-бандга мувофиқ) ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қийматига 0,1 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.
34. Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори озуқанинг йўқотиладиган ҳажмини қоплаш учун пичанзорлар ва яйловларнинг тегишли майдонларини тубдан яхшилаш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади.
Пичанзорлар ва яйловларнинг маҳсулдорлиги у билан боғлиқ бўлган баландлик минтақаларига қараб пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш қиймати ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қабул қилинади.
35. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, уларни маданийлаштиришни ва бошқа маданийлаштириш - техник ишларни лойиҳалаштириш, бажариш даврида нобудгарчиликларни қоплаш учун зарур бўлган тўрт йил давр учун олиб қўйиладиган ер участкасида олинадиган соф фойда суммаси қўшимча равишда қўшилади.
Бир хил бонитет балли суғориладиган ерларда хўжалик фаолияти шароитида бир йил учун бир гектарга тўғри келадиган соф фойда суммаси охирги уч йилда хўжалик бўйича ўртача йиллик фойдани суғориладиган ер майдонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Ташкилотда бир неча бонитет балли суғориладиган ерлар мавжуд бўлганда, айнан бонитет балли 1 га суғориладиган ерга тўғри келадиган соф фойданинг ўртача суммаси аниқланади.
Бунинг учун қуйидаги формула бўйича хўжалик бонитет балли/га умумий суммаси аниқланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 58.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling