Табиий ресурслар / Ер]


III. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш


Download 58.19 Kb.
bet4/14
Sana17.06.2023
Hajmi58.19 Kb.
#1519603
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
ВМ 146

III. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш
17. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплашдан ташқари янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд ерларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация ва агромелиорация тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар ишлаб чиқариш фаолиятидан чиқарилиши муносабати билан тармоқда ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш мақсадида қопланади.
Олинмаган маҳсулотни тиклаш бўйича давр сифатида тўрт йил қабул қилинади, шу давр ичида янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш учун ер участкаси танланиши, лойиҳалаштириш, қурилиш ва мелиорация ишлари, шунингдек агромелиорация тадбирлари амалга оширилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади:
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг оборотдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш;
қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини оборотдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини чеклаш;
юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашиши.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди:
якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш;
дафн этиш жойларини ташкил қилиш, давлат (мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим ва даволаш муассасалари, болалар уйлари, «Меҳрибонлик» уйлари, «Саховат» ва «Мурувват» уйлари қурилиши учун;
сув хўжалиги учун мелиорация объектлари ва гидротехника иншоотлари қуриш;
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер қаъри участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
мудофаа эҳтиёжлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган бошқа ҳолатлар ҳам белгиланиши мумкин.
(18-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
19. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган экин ерлари, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мева кўчатлари, мевазорлар ва бошқалар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидаги ерларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилади ва қуйидагича тақсимланади:
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2020 й., 07/20/4819/1263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
( 22. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, объектлар режалаштирилиши, лойиҳалаштирилиши ва қурилишини ҳамда ишлар белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминлайди.)
(22. Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, объектлар режалаштирилиши, лойиҳалаштирилиши ва қурилишини ҳамда ишлар белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминлайди.

Download 58.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling