Табиий ресурслар / Ер]
IV. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини қоплаш
Download 58.19 Kb.
|
ВМ 146
- Bu sahifa navigatsiya:
- 52. Мазкур Низомнинг 55-бандига
IV. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини қоплаш
Олдинги таҳрирга қаранг. 50. Ер тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишга сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарар қопланади. (50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 51. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан мазкур Низомнинг 55-бандига мувофиқ аниқланади. (51-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 52. Мазкур Низомнинг 55-бандига асосан ҳисобланган зарар суд тартибида ундирилади ва ундирилган маблағларнинг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ундирилади. (52-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021 й., 07/21/5006/0151-сон) 53. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши ҳолатлари аниқланган ерларда қўшимча равишда тупроқ сифатини ўрганиш (балл бонитетини аниқлаш) ишлари ўтказилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. 54. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу Низомнинг 55-бандида кўрсатилган маблағларнинг ҳисобга олинишини ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди. (54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 55. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади. Download 58.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling