Табиий толаларнинг олиниши
Комплекс тўқимачилик иплари
Download 163.5 Kb.
|
O\'quv element 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Текстураланган иплар
Комплекс тўқимачилик иплари
Комплекс тўқимачилик иплари узунасига қўшилган элементар ипларни елимлаб ёпиштириш ёки бураш йўли билан олиниши мумкин. Пилла ипларни ёпиштириб, хом ипак олинади. Бир неча хом ипакни қўшиб ёпиштириш йўли билан пишитилган табиий ипак тайёрланади. Пишитилишнинг оддий (бир неча ипни қўшиб бураш) ёки мураккаб (пишитилган бир неча ипни қўшиб бураш) хиллари бор. Оддий пишитиш усулида бўш пишитилган ипак – арқоқ, пишиқ пишитилган ипак - муслин ва жуда пишиқ пишитилган ипак - креп олинади. Мураккаб пишитиш усулида танда олинади.
Текстураланган иплар Текстураланган иплар кимёвий толалардан тайёрланади, улар қўшимча ишлов бериш йўли билан ўзгартирилган структурага эга бўлади. Улар турҳун бурамли, момиқ, майин, кайишқоқ. Чўзилувчанлик даражасига қараб тукстураланган комплекс иплар уч хилга: энг юқори чузилувчан (100 % ва ундан ортиқ), юқори чўзилувчан (100 % гача) ва оддий чўзилувчан (30 % гача) хилларга бўлинади.
Моноиплар Моноиплар (якка иплар) синтетик толалардан тайёрланади. Моноиплар кўпинча думалоқ кесимли қилиб ишлаб чиқарилади, лекин ясси профилланган бўлиши ҳам мумкин. Моноипларнинг пишиқлиги, кайишқоқлиги ва ишлатилиш соҳаси уларнинг йўҳон – ингичкалигига боғлиқ бўлади. Энг ингичка моноиплар елимловчи сифатида ишлатилади; улардан блузкабоп ва кўйлакбоп газламалар, трикотаж, нотўқима материаллар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Йўғон моноиплар (капрон толалар) миёнабоп газламалар тайёрлашда ишлатилади. Профилланган моноиплар жуда ялтироқ бўлади ва тўқимачилик буюмларини кўркамлаштиради. Флирет - ясси кесимли капрон моноиплар. Пластилекс, полиэтилен плёнкалардан қилинган пилталар бўлиб, уларнинг устига вакуумда металл зарралари қўндирилади. Download 163.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling