Тадбиркорлик асослари
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Download 5.1 Kb. Pdf ko'rish
|
рисола 24.04.2021
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
28 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА кўчмас мулк биржаси ва унинг филиалларида аукцион савдода Давлат мулк қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ сотилади; давлатга қарашли ишлаб турган корхона ташкилотларнинг мол- мулки (активлари) фақат Давлат мулк қўмитаси рухсати билан ва белгиланган тартибда сотилади. Республикада мулкни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш аста-секин, биридан иккинчисига ўтиладиган уч босқичда амалга оширилади. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида ижара корхоналари, кичик, хусусий корхона¬лар, акциядорлик жамиятлари, қўшма корхоналар, фермер хўжаликлари, кооперативлар ва деҳқон хўжаликлари каби ташкилий-ҳуқуқий шакллари ташкил топди. Умуман олганда, Ўзбекистонда мулкдорлар синфини шакллантириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай вазият вужудга келди. Ҳозирги вақтда жамиятимиз таркибида реал мулкка эга бўлган, уни қадрлаётган ва уларни ўз моддий фаровонликлари учун асос қилиб олаётган кишиларнинг катта гуруҳи шаклланди. Ушбу ижтимоий қатламни янада мустаҳкамлаш давлатнинг иқтисодий қудрати ошишига, унинг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминланишига, демократик қадриятлар қарор топишига олиб келади. Тадбиркорлик субъектларининг аҳоли бандлигини таъминлашга алоқадор тадбиркорлик субъекти иш ўрни яратиш орқали аҳоли бандлигига тўғридан-тўғри алоқадаор ҳисобланади. Қонунларга мувофиқ ходимларни мустақил ёллаш ва ишдан бўшатиш тадбиркорнинг ҳуқуқи ҳисобланади. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор иш фаолияти давомида шартнома имзолаш ҳуқуқи таъқиқланмаган. Амалиётда савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор хорижда ишлаб чиқарилган, қонунчиликда таъқиқланмаган маҳсулотларни сотиш ҳуқуқига эга. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling