Тадбиркорлик асослари


Шундай қилиб, тадбиркорлик – бу иқтисодий фаолиятнинг


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Шундай қилиб, тадбиркорлик – бу иқтисодий фаолиятнинг 
алоҳида тури бўлиб, унинг замирида мустақил ташаббус, 
жавобгарлик, тадбиркорлик ғоясига асосланган, фойда олишга 
йўналтирилган, мақсадга мувофиқ фаолият ётади. 
«Тадбиркорлик» 
тушунчаси 
тадбиркорнинг 
энциклопедик 
луғатида қуйидагича таърифланади: 
Тадбиркорлик – (ингл. ентерприсе) шахсий даромад, фойда 
олишга қаратилган фуқароларнинг мустақил фаолияти. Бу фаолият ўз 
номидан, ўз мулкий масъулияти ва юридик шахснинг юридик 
масъулияти эвазига амалга оширилади. Тадбиркор (фрн. ентрепренеур) 
қонун томонидан тақиқланмаган барча хўжалик фаолияти, шу 
жумладан, воситачилик, сотиш, сотиб олиш, маслаҳат бериш, 
қимматбаҳо қоғозлар билан иш олиб бориш билан шуғулланиши 
мумкин. 
Тадбиркорлик шакллари. 
Тадбиркорлик шакллари «Тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг 
5-моддасига биноан қуйидагилардан иборат: 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
17 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
 
якка мехнат фаолияти; 
 
хусусий тадбиркорлик – айрим фуқаро томонидан ёлланма 
меҳнатни жалб этиш асосида амалга оширилади; 
 
жамоа тадбиркорлиги – бир гуруҳ фуқаролар томонидан амалга 
оширилади; 
 
ҳамкорликдаги тадбиркорлик – юридик шахслар ва фуқаролар-
нинг уз мулклари ва мулкий ҳуқуқларини бирлаштириш асосида амалга 
оширилади. 
Бундан ташқари кичик тадбиркорлик субъектлари бўлиши учун 
куйидаги фаолият турлари бўйича давлат руйхатидан ўтиш керак. 
Булар:
- Хусусий корхона;
- Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ);
- Юридик шахс ташкил этган оилавий корхона;
Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун албатта мулк эгаси 
бўлиш шарт эмас, у зарур воситаларни ижарага олиши, ссуда олиши ва 
ишни юритиши мумкин. Амалдаги қонунчиликда тадбиркорлик 
фаолиятининг бир неча шакллари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги
1-расмда келтирилган. 

Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling