Тадбиркорлик асослари


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
26 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
эгалик қилишга жалб этишнинг энг самарали воситасидир. Бироқ, бу 
жараён мураккаб, кўп қиррали бўлиб, у бозор иқтисодиёти 
субъектларининг манфаатларига дахлдордир. Ҳозир республика 
иқтисодиётида очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари жуда кенг 
ёйилган. 
Бу жамиятларнинг устав сармоясини ташкил қилишда иштирок 
этувчи улушлар, одатда, қуйидагича тақсимланади: 
 
давлат улуши; 
 
меҳнат жамоаси улуши; 
 
хорижий шерик улуши; 
 
фонд биржалари ва қимматли қоғозлар бозорларида, шу 
жумладан, чет элда ҳам эркин сотиш учун ажратилган улуши. 
Давлат ва меҳнат жамоаларига қарашли акциялар пакетлари 
ҳажмини Давлат мулк қўмитаси белгилайди. Фуқаролар ёки юри-дик 
шахслар томонидан сотиб олинган ёки бепул олинган ҳар қандай 
акциялар уларнинг мулкдорлари томонидан қонун доирасида ҳеч бир 
чекловсиз сотилиши мумкин. Акиияларнинг қўшимча (иккиламчи) 
эмиссияси ва уларни жойлаштириш акциядорлик жамияти томонидан 
амалдаги қонунларга мувофиқ олиб борилади. 
Бирор 
ташкилот, 
идораларга 
мурожаат 
қилинганда 
мурожаатчининг исми, фамилияси, яшаш манзили кўрсатилмаган бўлса 
мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида “Жисмоний ва юридик шахслар 
мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига кўра мурожаатчининг исми, 
фамилияси, яшаш манзили кўрсатилмаган бўлса бу турдаги 
мурожаатлар аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди. 
Сохта тадбиркорлик фаолияти турларига нималар киради: 
 
Уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини 
кўзламасдан ссудалар, кредитлар олиш;


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
27 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
 
Олинган фойдани (даромадни) солиқлардан озод қилиш 
(солиқларни камайтириш) мақсадида тадбиркорлик фаолиятини амалга 
ошириш;
 
Мулкий манфаат кўриш мақсадида сохта тадбиркорлик қилиш 
ҳисобланди. 
Қонунчиликда белгиланган тартибда сохта тадбиркорлик 
фаолиятини амалга оширганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Корхонани хусусийлаштиришнинг яна бир шакли уни танлов 
асосида ёки аукционда жисмоний ёки юридик шахсларга хусусий мулк 
қилиб сотишдан иборат. Бунда ҳаридор сотиб олинган объектларга 
нисбатан маълум талабларни бажаради. Танлов шартлари Ўзбекистон 
Республикаси 
мулкни 
давлат 
тасарруфидан 
чиқариш 
ва 
хусусийлаштириш соҳасидаги тартибларига мувофиқ белгиланади ва у 
қуйидаги мажбурий бандларга эга бўлади: 
 
аукционда 
хусусийлаштирилган 
давлат 
корхоналарининг 
мулкдорларига айланган жисмоний ва юридик шахсларга ушбу 
корхоналар тасарруфида бўлган, сотиб олин¬ган мол-мулк таркибига 
кирмаган, турар жой бўлмаган давлатга қарашли биноларни
иншоотларни, қурилишларни ижарага олиш ҳақида узоқ муддатли (10 
йилгача) шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади. Ижара шартларини 
илгари тузилган шартномаларга нисбатан ўзгартиришга (агар 
шартноманинг ўзида бошқача тартиб белги-ланган бўлмаса) фақат 
тарафларнинг келишувига мувофиқ йўл қўйилади. Хусусийлаштирилган 
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг мулкдорлари шу 
корхоналар эгаллаб турган ер участкаларини мулк қилиб сотиб олиш 
ҳуқуқига эгадирлар; 
 
корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан, тугатилаётган ва 
тугатилган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки Республика 



Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling