Тадбиркорлик асослари
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Download 5.1 Kb. Pdf ko'rish
|
рисола 24.04.2021
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
30 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА Тадбиркорлик фаолиятини тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 704-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб- таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5739-сонли фармони асосида белгилаб берилган. Иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-2646-сон қарорида ўз аксини топган. Бунлан ташқари, Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом келтирилган. Шу билан бирга, Мамлакатимизда Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5041-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорда, 2021 йилда аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб- қувватлаш, биринчи навбатда, маҳаллаларда ишсиз ёшлар ва хотин- қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш, уларнинг ўз бизнесини ташкил этишига кўмаклашиш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом эттириш кўзда тутилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling