Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
41
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Таъсис-фармойиш усул билан асосан давлат мулкига асосланган
корхоналар ташкил қилинади. Бу усулнинг характерли томони шундаки,
бунда тадбиркорлик субъекти давлат вакил қилган
шахс томонидан
ташкил этилади.
Таъсис этиш усули билан битта шахс иштирокидаги ташкилотлар
ҳам тузилиши мумкин. Уларнинг фаолияти хусусий мулкка асосланган
бўлади.
Мисол учун битта шахс томонидан хусусий корхонани ташкил
этилиши.
Шартномавий таъсис усули билан икки ва ундан ортиқ
таъсисчилар томонидан ўзларининг мулкий улушларини бирлаштириш
асосида таъсис шартномаси тузиш йўли билан хўжалик
юритувчи
субъект фаолиятининг фаолият йўналишлари белгиланади ва тузилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида давлат
рўйхатидан ўтказиш учун талаб қилинадиган хужжат тури бу фуқаролик
паспорти ҳисобланади.
Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолиятини рўйхатга олиш давлат
божи тўланганлиги тўғрисида маълумот тақдим қилинмаса рад
этилилади. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган дақиқадан
бошлаб
ташкил этилган ҳисобланади.
Бундан ташқари, тижорат мақсадларини кўзловчи корхона фирма
ҳисобланади.