Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
38
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
3-қадам.
Энг яхши бозор ғояларини танлаш Бу ғояларнинг ҳар бири ҳам
эртанги ва бугунги кун учун истиқболли
бозорни таъминлай оладими
деган саволни ўзингизга беринг. Кейинги уч йил давомида етарли
миқдордаги одамлар сизга мижоз бўлиб қоладими, сизнинг бизнесингиз
рўбарў келадиган рақобатни енгиб ўтишга ишончингиз комилми? Акс
ҳолда сиз ўз бизнесингизни сақлаб қололмайсиз ва бу бизнесдан етарли
даромад ололмайсиз.
4-қадам.
Энг муносиб ғояларни танлаш Ғояларни танлашда ўзингизнинг
шахсий қизиқиш, билим, кўникма ва шахсий фазилатларингизни таҳлил
қилган эдингиз. Энди яна шунга қайтинг. Қолган бизнес ғоялардан
қайси бири тўла шуларга мос, қайсилари мос эмаслигини аниқланг. Мос
келмаганини ўчиринг.
5-қадам.
Таваккалчилик даражаси озроқ бўлган ғоялар. Ҳар бир ғояни
бизнесга қай йўсинда татбиқ қилишингизни кўз олдингизга келтиринг.
Сиз шу бизнесни ишга тушириш ва бошқариш
учун керакли ахборот,
молиявий ресурслар, штат, бино, хом ашё, жиҳозларни қийинчиликсиз
ола биласизми?
6-қадам.
Ҳаётий ғояларни танлаш Қолган ғоялардан қайси
бирига
ҳаётингизнинг бир неча йилини бахшида эта оласиз? Баъзи бир ғоялар
бир неча йилингизни сарифлашингизга арзийдиган бизнесга олиб
келмайди деб ҳисобласангиз, уларга меҳнат ва
ресурсларни
сарифлашнинг ҳожати йўқ.
Рўйхатингизда фақат учта энг яхши ғояни қолдиришга ҳаракат
қилинг.
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
39
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Истиқболли кўринган энг яхши учта ғояни саралаб олгач,
олдингизда буларнинг ҳар бирига бизнес–режа тузиш керакми ёки
улардан энг яхшисини қолдириш керакми деган муаммо пайдо бўлади.
Агар сиз кейингисини амалга оширмоқчи бўлсангиз қуйидаги
ишларни
бажаришингизга тўғри келади:
1. Жойлардаги изланишлар.
2. SWOT-таҳлилни кучли ва кучсиз томонларни,
имконият ва
хавфларни аниқлаш мақсадида ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: