Тадбиркорлик –инновацияга йўналтирилган фаолият


Download 127.5 Kb.
bet1/9
Sana21.06.2023
Hajmi127.5 Kb.
#1641857
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
иқтисодий масалалар




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН
МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


Алимова Гузал


Тадбиркорлик – инновацияга
йўналтирилган фаолият

Т О Ш К Е Н Т - 2011

Тузувчи: Алимова Гузал Абдухакимовна- и.ф.н.,доц.в.б.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети, иқтисод факультети


Тақризчи:


Хошимов П.З. – и.ф.н, доцент, Мирзо Улуғбек номидаги
ЎзМУ иқтисод факультети

Ушбу ўқув - услубий қўлланмада мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида ўзига хос ва миллий менталитетимизга мос бўлган тадбиркорлик масалалари устида фикр юритилган бўлиб, иқтисод йўналишидаги мутахассисларни тайёрлашда талабаларда хозирги замон тафаккурини шакллантириш, уларнинг илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштиришга қаратилган фикрлар баён қилинган.


Ўқув-услубий қўлланма равон ва тушунарли тилда ёзилган бўлиб, иқтисод йўналишида таълим олаётган тала-
Балар, магистрлар ва аспирантлар учун мўлжалланган.
Ушбу ўқув қўлланма Олий Педагогика Институти илмий-услубий кенгашида муҳокама қилиниб, чоп этишга тавсия этилди( 18 май 2011 йил, №6)
К и р и ш

Мамлакатимиз ўз халқи танлаб олган йўл – очиқ, эркин бозор иқтисодиётига асосланган кучли демократик хуқуқий давлат қуриш йўлини босқичма-босқич амалга оширмоқда. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек: ”Бу вазифаларни ҳал этиш учун эса, қудратли давлат, юксак малакали, ахлоқан баркамол ходимлар керак. Биз оддий ҳақиқатни тушуниб етишимиз керак: бизнинг давлатимиз, жамиятимизни биров четдан келиб қуриб бермайди. Уни ҳаёти ўз ватанининг келажаги билан узвий боғлиқ бўлган биз ўзимиз, шу мамлакат фарзандлари бунъёд этамиз” .


Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганлиги, унинг босқич-ма-босқич бозор иқтисодиётига ўтаётганлиги, Республикамиз ташқи иқтисодий алоқаларининг кенгайиб, ривожланиб бораёт-ганлиги жаҳон андозалари талабларига жавоб бера оладиган, чуқур билимли, юқори малакали иқтисодчи мутахассисларни тайёрлашни талаб қилади. Шу боис, бугунги кунда иқтисодий таълимни ривожлантириш ва иқтисодий фанларни ўқитишни такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда.
Дарҳақиқат, хозирги шароитда олий ўқув юртларини бити-рувчилари содир бўлаётган ўзгаришлар бўйича ўзларининг ёнда-шувларини мустақил аниқлашлари ва амалий фаолиятга тайёр бўлишлари учун кенг доирадаги иқтисодий масалаларни билиш-лари, ижтимоий ривожланишнинг консерватив ва ижобий тенденцияларини баҳолай олишлари лозим. Шунинг учун ҳам бугунги кунда ёшлар иқтисодий тафаккурни шакллантириш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Республикамиз Прези-денти таъкидлаганидек:”Таълим-тарбия тизимини ўзгартир-масдан туриб онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккур-ни ўзгартирмасдан туриб эса биз кўзланган Олий мақсад – озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди”
Маълумки, бозор иқтисодиёти шаклланишининг асосий шартларидан бири – тадбиркорликдир. Товарлар ва хизмат-ларни ишлаб чиқарувчи мустақил равишда ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилиши ва ҳажмини белгилаши, хўжалик юритиш шакли ва усулларини такомиллаштириши лозим. Иқтисодий фаолият эркинлиги эса ташаббускорлик ва эркин тадбиркорлик учун кенг имконият яратади.



Download 127.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling