Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
3-
§ . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сонли «Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги ни- зом адвокатлик фаолиятини лицензиялашнинг умумий тар- тибини белгилайди – лицензия талаблари ва шартларини ўрнатади, унда лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 2009 йил 9 мартдаги 60-сонли Ҳукумат қарори билан тасдиқланган. Мазкур қарор адвокатлик фаолияти соҳасида ўтказилган ислоҳотлар натижасида Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 мартдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган Адвокатлик бюролари ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фао- лияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лиценцияларни бе- риш тартиби тўғрисидаги Низомнинг ўрнига ишлаб чиқилган. Янги низом адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги 212 низом адвокатлик фаолиятини лицензиялашнинг умумий тарти- бини белгилайди – лицензия талаблари ва шартларини ўрнатади, унда лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати кел- тирилган. 4- § . Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш тўғрисида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш Адвокатлик лицензиясини олиш тартиботи 5 босқичдан ибо- рат бўлиб, кўриб чиқиш учун 30 кунлик умумий муддат билан че- гараланган. Адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш тартиботи давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тай- ёрлашдан бошланади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низом билан ўрнатилган ҳужжатлар тақдим этилгандан ке- йин адлия органлари 30 кунлик муддатда адвокатлик тузилма- сини рўйхатга оладилар ва ҳисобга қўядилар. Таъкидлаш лозим- ки, рўйхатдан ўтказишни хабардор қилишнинг 3 кунлик мудда- ти белгиланган. Қуйида келтирилган схемада ушбу масала тўлиқ ёритилган. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling