Тадбиркорлик со


III қ и с м . ҲИСОБОТЛАР ВА ЛИЦЕНЗИАТ-


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   220
Bog'liq
publications 09

III қ и с м . ҲИСОБОТЛАР ВА ЛИЦЕНЗИАТ-
ЛАР ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТ
К И Р И Ш
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғри-
сида»ги Ўзбекистон Республикаси (кейинги ўринларда ЎзР) 
Қонунининг 17-моддаси
91
.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳисоб ва ҳисоботни 
қонун ҳужжатларига мувофиқ юритадилар. Кичик тадбиркорлик 
субъектлари фақат давлат статистика органлари ҳамда солиқ ор-
ганларига белгиланган шаклда ҳисобот тақдим этадилар. Давлат 
бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 
томонидан тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида 
назарда тутилмаган қўшимча ҳисобот турларини белгилаш ман 
этилади.
Тадбиркорларни ҳимоя қилиш ва улар фаолиятига асоссиз 
аралашувларга йўл қўймаслик мақсадида ушбу моддада қонун 
ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча ҳисобот турларини 
белгилаш ман этилиши кўрсатилган.
Таъкидлаш лозимки, қонун ҳужжатларида назарда тутилма-
ган статистика ҳисоботини ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб 
олиш ёхуд назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белги-
ланган муддатларига хилоф равишда талаб қилиб олиш, худди 
шунингдек унинг мустақиллигини бошқача тарзда чеклаш ёки 
унинг фаолиятига бошқача тарзда ғайриқонуний аралашиш маъ-
мурий жавобгарликка сабаб бўлади (ЎзР Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодексининг 241
1
-моддасига қаранг).
Ҳисоботларни қисқартириш соҳаси бўйича ижобий тенден-
ция кузатилмоқда. Хусусан, 2000 йилда 65-сонли «Кичик биз-
нес корхоналарининг ҳисобот беришини қисқартириш ва тар-
тибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори 
қабул қилинди. Унда белгиланишича, кичик корхоналар, микро-
фирмалар ҳисоботларни фақат жойлардаги давлат статистика 
органларига ва солиқ органларига улар томонидан белгиланган 
шакллар бўйича ҳар чоракда тақдим этадилар. Кичик корхона ва 
микрофирмалардан ойлик ҳисоботларни тақдим қилишни талаб 
қилишга йўл қўйилмайди.
91
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 
5–6-сон, 140-модда


216

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling