Тадбиркорлик со


Статистик кодлар, КТУТ ва солиқ тўловчининг


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   220
Bog'liq
publications 09

1.1.2. Статистик кодлар, КТУТ ва солиқ тўловчининг 
идентификация рақами (СТИР) кодлари
Рўйхатдан ўтказувчи орган КТУТ кодларининг тегишли 
квотасидан КТУТ кодларини беради
29
. КТУТ кодлари квотаси 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томони-
дан рўйхатдан ўтказувчи органга мустақил равишда бериш учун 
ажратилган КТУТ кодларининг миқдоридан иборатдир. КТУТ 
кодлари квотаси ҳар бир рўйхатдан ўтказувчи органга ҳар ой-
нинг 5 санасидан кечиктирмай узлуксиз равишда тақдим этилади. 
КТУТ кодлари квотаси ҳар ойда давлат рўйхатидан ўтказилаётган 
тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларнинг ўртача сони-
дан келиб чиқиб ажратилади.
КТУТ коди кетма-кетлик тартибида берилади. Рўйхатдан 
ўтказувчи органларда КТУТ кодининг йўқ бўлишига йўл 
қўйилмайди.
КТУТ коди берилганидан кейин, рўйхатдан ўтказувчи орган 
электрон почта алоқаси орқали туман (шаҳар) давлат солиқ ин-
спекциясига солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) 
бериш учун мазкур 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ шакл бўйича 
сўровнома юборади. Электрон почта алоқаси мавжуд бўлмаган 
ҳолда солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бе-
риш учун тегишли сўровнома факсимил алоқа орқали юборилади.
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси тегишли сў-
ров номани қабул қилиб олгач, аниқ вақт режимида солиқ 
тўловчиларнинг идентификация рақамлари (СТИР) марказ-
лаштирилган базаси орқали тадбиркорлик субъектига солиқ 
тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) беради ва айни 
вақтда солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари марказ-
лаштирилган базасига тегишли ёзувни киритади.
Тадбиркорлик субъектига солиқ тўловчининг идентифика-
ция рақами (СТИР) берилиб, солиқ тўловчининг идентификация 
29
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 
174-модда.


67
рақами (СТИР) берилганлиги тўғрисидаги маълумотнома расмий-
лаштирилади ва рўйхатдан ўтказувчи органларга электрон поч-
та орқали юборади. Электрон почта алоқаси бўлмаган тақдирда 
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) берилганлиги 
тўғрисидаги маълумотнома факсимил алоқа орқали юборилади.
Солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш 
ва уни рўйхатдан ўтказувчи органга юбориш муддати 8 иш соати-
дан ортиқ бўлмаган вақтни ташкил қилади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling