3-мавзу. Тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобатнинг таҳлили


Download 93.32 Kb.
bet1/3
Sana27.02.2023
Hajmi93.32 Kb.
#1234133
  1   2   3
Bog'liq
№ 3 С Б Презентация Microsoft Office PowerPoint 2


3-МАВЗУ. ТАРМОҚДАГИ УМУМИЙ ВАЗИЯТ ВА УНДАГИ РАҚОБАТНИНГ ТАҲЛИЛИ
3.1.Тармоқлар ва уларнинг иқтисодий тавсифлари.
3.2.Тармоқни таърифловчи умумий иқтисодий кўрсаткичлар.
3.3.Тармоқдаги рақобат кучларини таҳлил қилишда Портернинг “бешта куч” модели.
3.4.Фирмани рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар.
3.1. Тармоқлар ва уларнинг иқтисодий тавсифлари.
Стратегияни ишлаб чиқиш таҳлилга асосланган иш бўлиб, таҳлил икки йўналишда олиб борилади:
Тармоқдаги вазият ва ундаги рақобатнинг шартлари.
Компая ичидаги вазият, унинг рақобатбардошлиги.
Тармоқлар ўзининг иқтисодий таърифи, улардаги рақобат истиқболлари бўйича бир биридан фарқ қилади.
Масалан Илмий-техника тараққиёти суръатлари юқори ва паст бўлиши мумкин
Ҳар бир тармоқ учун зарур бўлган капитал қўйилмалар ҳажми ҳам бўлади-
Бозорлар эса маҳаллийдан тортиб дунё бозоригача фарқланади. Рақобат кучли ёки заиф бўлади.
Талаб ҳам ўсиб борувчи ёки аксинча, камайиб борувчи бўлади.
Тармоқдаги умумий вазият ва ундаги рақобатни таҳлил қилишда алоҳида усуллар қўлланилиб, бу усуллар тармоқда бўлаётган ўзгаришлар рақобат курашини баҳолаш имконини беради. Бунинг учун қуйидаги етти омилни белгилаш талаб этилади:
1. Тармоқни таърифловчи умумий иқтисодий кўрсаткичлар.
2. Тармоқдаги рақобат кучлари ва улар таъсирининг даражаси. 3. Ракобат кучлари таркибида ўзгариш ясовчи омиллар.
4. Компания рақобат мавқеининг кучли ва заиф жиҳатлари.
5.Рақобат курашидаги муваффақият калити ва муваффақиятсизлик омиллари.
6. Рақобат қайси йўналишда боришини белгиловчи шахслар.
7. Фойда олиш нуқтаи назаридан тармоқнинг жозибадорлиги.
Вазият таҳлилининг мақсади компаниянинг ички ва ташқи муҳитига хос бўлган ва компаниянинг стратегик йўналиши ва имкониятларини энг равшан ифодаловчи жиҳатларни аниқлашдан иборат.
Бунда асосий эътибор стратегияга оид бир қатор муҳим саволларга аниқ жавоблар топишга қаратилади.
Сўнгра бу саволлар компаниядаги стратегик вазиятнинг аниқ манзарасини шакллантириш ва унинг хата-ҳаракатларига муқобил вариантларни белгилаш учун фойдаланилади.
Якка бизнес билан шуғулланувчи компаниядаги стратегик вазиятни таҳлил қилиш усулларидан келгусида кўпинча диверсияланган компаниянинг стратегиясини таҳлил қилишда ҳам фойдаланилади.
Якка бизнес билан шуғулланувчи компаниядаги ташқи вазиятни (макромуҳитни) таҳлил қилишда одатда соҳа ва рақобат таҳлилларидан фойдаланилади.
ТАРМОК ва РАКОБАТ ТАХЛИЛИ.
Тармоқ атрофининг асосий иқтисо-дий таърифини аниқлаш
Ҳаракатла-нувчи кучларни идентификатсия қилиш.
Рақобат даражасини баҳолаш.
Компаниянинг тармоқдаги рақобат мавқеини баҳолаш.
Бундан кейин рақобатда кимлар бир хил ҳаракат қилишини башорат қилиш. Мувафақиятнинг калит омиларини аниқлаш.
Тармоқнинг ҳар томонлама жозибадорлиги ҳақида хулоса.
КОМПАНИЯНИНГ ВАЗИЯТЛИ ТАХЛИЛИ.
Замонавий стратегиянинг яроқли даражасини баҳолаш. СWОТ таҳлили ўтказиш. Фирманинг нисбий ра¨обат мавқеини баҳолаш. Компаниянинг нисбий баҳо мавқеи ва баҳо рақо-батбардошлигини бҳолаш. Компания эчиши лозим бўлган стратегик ёнда-шувлар ва муаммоларни идентифика-тсия қилиш.

Идентификатсия Компаниянинг стратегик
кўринишини баҳолаш

Калит даврлар:
Компания амалда қандай муқобилликка эга? (мавжуд асосий стратегияни яхшилаш, стратегияни тубдан ўзгартириш)
Арзигулик рақобат устунлигига эришишнинг энг мақбул йўли қандай?


↓Стратегияни шакллантириш



Ечим мезонлари
Стратегия вазиятни қанчалик яхши ҳисобга олинади?
Рақобат устунлигига эришишга қанчалик ёрдам беради?
Компания фаолиятини яхшилашга ёрдам беради?



Download 93.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling