Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   220
Bog'liq
publications 09

1-
§
. Тижорат фаолияти учун мўлжалланган 
товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган 
якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларни давлат 
рўйхатидан ўтказиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб ке-
лувчи юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланувчи жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 
давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва импорт опе-
рациялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш 
тартиби ва муддати Тижорат фаолияти учун мўлжалланган то-
варларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги 
тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва 
импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталари-
ни бериш тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланади.
Юқорида таъкидланганидек, 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб 
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи 
жисмоний шахслар («четдан товар олиб келувчилар»)ни юридик 
шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат 
рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш жойидаги туман-
лар (шаҳарлар) Давлат солиқ инспекцияларида (ҳозир бўлиш тар-
тибида) амалга ошириладиган тартиб белгиланди.
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб ке-
лувчи юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланувчи жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, 
давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва импорт опе-
рациялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш 
тартиби ва муддати Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сен-
тябрдаги 413-сонли қарори
53
билан тасдиқланган Тижорат фао-
лияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс 
бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан 
ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектлари-
нинг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги Ни-
зом билан белгиланади.
53
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-
сон, 395-модда.


149
Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш 
жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича унинг ўзи шахсан келга-
ни ҳолда давлат солиқ инспекциясида амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги 
учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат 
божи ундирилади. Тушган маблағларнинг 60 фоизи якка тартиб-
даги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатларини 
қоплашга фойдаланилади, қолган маблағлар маҳаллий бюджетга 
ўтказилади.
Давлат божи қайтарилмайди.
Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш 
учун давлат солиқ инспекциясига (шахсан келиб) 15-иловага 
мувофиқ шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ари-
за тақдим этилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага:

3х4 ўлчамли тўртта фотосурат;

давлат божи тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳуж-
жати;

якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойи бўйича фуқа-
роларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотнома-
тасдиқномаси;

муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада илова қилинади.
Ариза берилаётганда паспорт кўрсатилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказиш рад эти-
лиши сабаблари кўрсатилган қарор зарур ҳужжатлар илова 
қилинган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган 
кундан бошлаб уч кундан кечикмай давлат солиқ инспекцияси 
томонидан қабул қилинади.
Давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахс томонидан давлат 
рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза берилгандан кейин етти кун 
мобайнида унга:
– 16-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат фаолияти учун 
мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган 
якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғри-
сидаги гувоҳномани ёки ёзма равишдаги сабаблари кўрсатилган 
рад жавобини;
– 17-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат фаолияти учун 
мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган 
якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) 
тартиб-қоидалардан ўтиши карточкасини;


150
– муҳр ва штамп тайёрлашга ички ишлар органининг рухсат-
номаси нусхасини эскизларнинг бир нусхаси билан биргаликда 
беради.
Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) давлат рўйхатидан 
ўтказилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвес-
тициялар ва савдо вазирлигида ва божхона органларида ташқи 
иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиши;
чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани туман 
(шаҳар) ҳокимлигида белгиланган тартибда расмийлаштириши;
тижорат банкида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб 
рақами очиши шарт.
Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги 
тўғрисидаги гувоҳнома фақат барча зарур рўйхатдан ўтиш (рух-
сат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтилгандан кейин олинадиган 
импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси мав-
жуд бўлган тақдирда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш 
учун асос ҳисобланади.
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтган-
лиги тўғрисидаги маълумотлар давлат солиқ инспекцияси томо-
нидан белгиланган шакл бўйича давлат реестрига киритилади.
Давлат солиқ инспекцияси давлат рўйхатидан ўтказилган кун-
дан бошлаб уч кун мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда ва шакл бўйича ариза берувчининг яшаш жойидаги ички 
ишлар органларига маълумотларни тақдим этади.
Фаолият тури ўзгарган тақдирда якка тартибдаги тадбиркор 
тегишли давлат солиқ инспекциясига Давлат рўйхатидан ўтганлик 
тўғрисидаги гувоҳномани ва Импорт операциялари субъектининг 
ҳисобга олиш картасини топшириши зарур.


151
15-илова
______________________________
(рўйхатдан ўтказувчи солиқ органининг номи) 
______________________________
туманининг давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
_____________________________га
(ДСИ бошлиғининг Ф.И.О.)
____________________________дан
(ариза берувчининг Ф.И.О.)
АРИЗА
200__йил «___»_______гача бўлган муддатга тижорат фао-
лияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи сифатида 
юри дик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан 
ўтказишингизни илтимос қиламан.
Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:
Паспорт: серия ________________ № ____________________ 
__________________томонидан_________________________ 
_______________ да берилган. Уй манзили _______________
____________________________________________________
____________________________________________________
телефон рақами ______________________________________
Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:
1.___________________________________________________
2.___________________________________________________
3.__________________________________________________
4.__________________________________________________
5.__________________________________________________
____________________
_______________________
(ариза берувчининг имзоси)
____________________
____________________
__________________________
(ариза қабул қилинган сана)
(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг 
имзоси)


152
(Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келув-
чи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат 
рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектла-
рининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1 
ИЛОВАСИ)
6-илова

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling