Тадбиркорлик со


текширишда назорат қилувчи органлар мансабдор


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   220
Bog'liq
publications 09

текширишда назорат қилувчи органлар мансабдор 
шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
1.1. Мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколат-
лари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текши-
риш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва 
бошқа ахборотларни талаб қилиш;
2) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларга аниқ-
ланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарили-
ши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
3) тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик 
юритувчи субъектлар мулкдорлари олдига айбдор шахсларнинг 
жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш;


267
4) текширувга аудиторлик ташкилотларини ва (ёки) эксперт-
ларни белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш;
5) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда молиявий 
ёки маъмурий жазо чораларини қўллаш;
6) режали текширишларни ўтказиш муддатини кўчириш 
тўғрисида, башарти бунга объектив асослар бўлса, махсус вако-
латли органга тақдимнома киритиш.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг қонуний 
талаблари текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар томо-
нидан бажариш учун мажбурийдир.
1.2. Мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколат-
лари доирасида қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
1) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларга текши-
риш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни кўрсатиш;
2) хўжалик юритувчи субъектлар ишлашига халал бермаслик;
3) текширишларни қайд этиш дафтарига қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда ёзиб қўйиш;
4) давлат сири, тижорат ёки бошқа сирлар сақланишини таъ-
минлаш;
5) текширув натижаларини далолатнома (маълумотнома) 
билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текширилаётган 
хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдириш;
6) ҳуқуқбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш.
Текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари 
хўжалик юритувчи субъектларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ 
амалга ошириладиган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Агар текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахсла-
ри хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида қонунчилик 
бузилганлигини аниқласалар, улар ўзларига берилган ваколат 
доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан 
бевосита боғлиқ чора-тадбирларни кўришлари мумкин. Текши-
рувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик 
ҳолати мавжудлигидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа 
қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифати-
да фойдаланишга ҳақли эмас.
(Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва 
Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби 
тўғрисидаги низом 37 банди)


268

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling