Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
2-
§ . Текширилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 2.1. Текширилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги ҳуқуқларга эга: 1) ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахбо- ротга эга бўлиш, яъни тадбиркорлик субъектлари уларда ўтказиш мўлжалланаётган ёки ўтказилаётган режали ёки бошлаб юборил- ган режадан ташқари текшириш ҳақидаги ва улар фаолиятини текширишни амалга оширишга рухсат олган назорат органлари- нинг номи тўғрисидаги ахборотни Кенгаш ёки вилоят комиссия- сининг ишчи органларидан бепул олишга ҳақлидирлар. Тегишли ахборотни олиш режали текширишлар тўғрисидаги ахборотни матбуотда чоп этиш йўли билан ҳам таъминланиши мумкин. 2) назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахс- ларидан махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари қарорини, текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланувчи бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, текширувчиларнинг шахсини тас- диқловчи ҳужжатлар билан танишиш; 3) текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик; 4) назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахс ларининг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талаблар- ни бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик; 5) назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахс- ларидан текшириш тугаганидан сўнг ўн кун муддат ичида тек- шириш натижаларини акс эттирувчи ҳужжатнинг бир нусхасини олиш; 6) қонунда белгиланган тартибда текшириш натижалари усти- дан шикоят қилиш. (Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 38 банди) |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling