Тадбиркорлик со
-§. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
2-§. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида банклардаги ҳисоб- варақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш каби ҳуқуқий таъсир чораси суддан ташқари тартибда қўлланилиши мумкин бўлган айрим ҳолатлар назарда тутилган. Хусусан, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терро- ризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 162 9-моддасига асосан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш- га қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органи пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни, агар бундай операциялар тўғрисидаги ўзи олган хабар текшириш натижаларига кўра асосли деб топилган бўлса, икки иш куни- дан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатмалар йўллаш ҳуқуқига эга. Мазкур Қонуннинг 15-моддасига кўра, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оши- рувчи ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган опера- цияларни, юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътибо- ран уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида махсус ваколат- ли давлат органини хабардор қилишлари шарт. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиб туриш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаси бўлмаса, кўрсатилган муддат ўтгач, пул маблағлари ёки бошқа 162 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда. 330 мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга оширувчи ташкилот тўхтатиб турилган операцияни бажаришга киришади. Қонунчиликда банклардаги ҳисобварақлар бўйича опера- цияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги ҳуқуқий таъсир чораси- нинг фақат суд томонидан қўлланилиши билан боғлиқ умумий қоидани истисно этадиган яна бир ҳолат акс эттирилган. «Дав- лат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчининг банк- лардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб ту- риш қуйидаги ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ҳам амалга оширилиши мумкин: 1) солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот уни тақдим этишнинг бел- гиланган муддати тугаганидан кейин ўн беш кун ичида солиқ тўловчи – юридик шахс томонидан тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи – юридик шахс кўрсатилган манзилда бўлмаганда. Таъкидлаш лозимки, ЎзР СКнинг 104-моддасига асосан, дав- лат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг 15-боб қоидаларига риоя этмаганлиги давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи ёки суд томонидан бекор қилиниши мумкин. Шу тариқа, давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсла- ри томонидан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишнинг белгиланган талабларига амал қилмаслиги солиқ текшируви натижаси бўйича чиқарилган давлат солиқ хиз- мати органи қарорининг юқори турувчи давлат солиқ хихмати органи ёки суд томонидан бекор қилиниши учун асос бўлиши мумкин. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling