369
1- б о б .
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ
СУБЪЕКТЛАРИНИ ИХТИЁРИЙ ТУГАТИШ
1-§. Тугатувчининг ваколатлари ва уларни тўхтатиш
Корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор норматив-
ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган тартибда унинг муассислари
томонидан қабул қилинади. Қарорда тугатувчи ёки тугатиш ко-
миссияси кўрсатилади.
Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб корхона ишларини
бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғри-
сида»ги ЎзР Қонунига мувофиқ ҳамда тадбиркорлик субъектла-
рини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тар-
тибини такомиллаштириш мақсадида 2007 йил 1 июлдан бошлаб
тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш (фаолиятини
тўхтатиш)нинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди.
1.1. Ихтиёрий тугатиш асослари
Тадбиркорлик субъектини ихтиёрий тугатиш асослари (улар-
нинг фаолият кўрсатиш муддатининг тугаганлиги,
уларни таш-
кил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги) юридик шахсни
тугатишнинг асослари ҳисобланади. Бу ёки бошқа ҳолатларнинг
мавжудлиги ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш
учун асос бўлади. Ўзининг ҳуқуқий табиатига кўра ундай қарор
бир томонлама битим (юридик шахснинг ягона муассиси ёки ор-
ганининг қарори) ёки муаасислар ўртасида тузиладиган юридик
шахсни тугатиш тўғрисидаги шартнома кўринишида амалга оши-
рилиши мумкин. Бундай қарорнинг ҳуқуқий табиати тўғридан
тўғри иштирокчиларнинг шахси ёки
аксинча уларнинг юридик
шахсдаги мулкий манфаттларига боғлиқ бўлади.
Қонуннинг талабига кўра рўйхатдан ўтказган орган тад-
биркорлик субъектини – юридик шахсни ихтиёрий
тугатиш
тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кун-
дан бошлаб корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатилади,
шу муносабат билан ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи,
сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча тур-
даги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни
ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади. Муассислар (қатнашчилар)нинг их-
тиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъекти – юридик шахснинг
13 – 1773
370
мажбуриятларини бажаришга йўналтирилаётган маблағларидан
солиқ олинмайди.
Ихтиёрий тугатиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти – юри-
дик шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш ва фаолиятини тиклаш
тартиботи қонун ҳужжатларида белгиланган
муддатларда тугал-
ланмаган тақдирда ушбу қарорда белгиланган солиқ имтиёзлари
қўлланмайди
195
.
Шуни ёдда тутиш лозимки, «Тадбиркорлик
субъектларини
ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби
тўғрисида»ги Низом тадбиркорлик субъектлари – юридик шахс-
ларни ихтиёрий тугатиш ва тадбиркорлик субъектлари – жисмо-
ний шахслар фаолиятини тўхтатиш тартибини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: