Тадбиркорлик со


VI қ и с м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   220
Bog'liq
publications 09

VI қ и с м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ 
СУБЪЕКТИНИ ТУГАТИШ
I б ў л и м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ 
СУБЪЕКТИНИ ТУГАТИШНИНГ УМУМИЙ 
ҚОИДАЛАРИ
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатла-
ри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
48-моддаси. 
Тадбиркорлик фаолияти субъектини тугатиш унинг 
мол-мулки мулкдорининг ёки бундай корхоналарни ту-
зишга ваколатли органнинг қарорига мувофиқ ёхуд суд-
нинг қарорига биноан амалга оширилади.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти тугатилаётгани-
да бўшаб қолаётган ходимларга қонун ҳужжатларига 
мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя 
этилиши кафолатланади.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти у давлат рее-
стридан чиқарилган пайтдан эътиборан тугатилган деб 
ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг тўхтатилиши 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оши-
рилади.
Юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий 
ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига 
олиб келади.
Юридик шахс қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
▪ унинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис 
ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шахс ор-
ганининг қарорига мувофиқ, шу жумладан юридик шахснинг амал 
қилиш муддати тугаши, уни ташкил этишдан кўзланган мақсадга 
эришилганлиги муносабати билан ёки юридик шахсни ташкил 
қилиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги 


368
сабабли, агар бу бузилишларни бартараф этиб бўлмаса, суд юри-
дик шахсни рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топганида;
▪ фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки
қонун томонидан тақиқланган фаолият амалга оширилган ёхуд 
олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси
эса – уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операци-
яларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти амалга 
оширилмаган, деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно
ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир 
йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган 
миқдорда шакллантирилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шунингдек ушбу 
Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига 
мувофиқ.
Суднинг юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарорида унинг 
муассислари (иштирокчилари) ёхуд юридик шахснинг таъсис 
ҳужжатлари билан уни тугатишга вакил қилинган орган зиммаси-
га юридик шахсни тугатишни амалга ошириш вазифаси юклати-
лиши мумкин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 
53-моддаси (кейинги ўринларда ЎзР ФК)).

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling