Юридик шахснинг номи


Download 64.71 Kb.
bet1/4
Sana15.06.2023
Hajmi64.71 Kb.
#1481093
  1   2   3   4
Bog'liq
544106 Kurilish va montaj ishlari ustasining lavozim yuriknomasi


___________________________________________________________
(юридик шахснинг номи)









ТАСДИҚЛАЙМАН*












(директор; лавозим йўриқномасини тасдиқлаш ваколати берилган бошқа мансабдор шахс)




























































(имзо)


(Ф.И.О.)
































М.Ў.


(сана)




















ҚУРИЛИШ ВА МОНТАЖ ИШЛАРИ УСТАСИНИНГ
ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ
I. Умумий қоидалар

1. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси* бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари тоифасига тегишли бўлиб, корхона директорининг буйруғи билан ишга қабул қилинади ва ишдан бўшатилади.


2. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси сифатида олий техник маълумотга** ва камида _________________________________ иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.

3. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси ўз фаолиятида қуйидагиларга амал қилади:


1) бажариладиган ишга доир масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий материалларга;
2) ички меҳнат тартиби қоидаларига;
3) раҳбариятнинг буйруқлари (фармойишлари)га;
4) ушбу лавозим йўриқномасига;

5)







4. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси қуйидагиларни билиши керак:


1) қурилиш участкалари фаолияти масалалари бўйича юқори турувчи органларнинг қарорлари, фармойишлари, буйруқларини ҳамда бошқа услубий ва норматив материалларни;
2) корхона фаолият юритадиган соҳа, унинг ихтисослиги ва ривожланиш истиқболларини;
3) қурилиш ишлаб чиқариши технологияси ва уни ташкил этишни;
4) қурилаётган объектларга лойиҳа-смета ҳужжатларини;
5) техник регламентлар, қурилиш нормалари ва қоидалари, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва қабул қилиб олишнинг техник шартларини;
6) участкада ишни режалаштириш тамойилларини;
7) ташкилот ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича амалдаги низомлар (бажариладиган ишлар нормаси ва нархи) ва моддий рағбатлантириш шаклларини;
8) қўлланиладиган қурилиш машиналари, механизацияланган асбоблар, мосламаларнинг техник тавсифини;
9) қурилиш соҳасидаги илғор тажрибани;
10) иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этиш асосларини;
11) иқтисодий қонун ҳужжатлари асосларини;
12) меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосларини;
13) ички меҳнат тартиби қоидаларини;
14) меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғиндан ҳимояланиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномаларни;
15) тиббиёт ходимлари келгунга қадар ёрдам кўрсатишнинг усуллари ва услубларини;

16)







5. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси бевосита ______________________________________________________________________га бўйсунади.


6. Қурилиш ва монтаж ишлари устаси ишда бўлмаган вақтда (таътил, касаллик, бошқа) унинг мажбуриятларини белгиланган тартибда тайинланган бошқа шахс бажаради.



Download 64.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling