Юридик шахснинг номи
II. Лавозим мажбуриятлари
Download 64.71 Kb.
|
544106 Kurilish va montaj ishlari ustasining lavozim yuriknomasi
II. Лавозим мажбуриятлари
Қурилиш ва монтаж ишлари устаси: 1) участкадаги қурилиш-монтаж ишлари режасининг ишчи чизмалар, ишларни амалга ошириш лойиҳаси, ишлаб чиқариш режаси ва норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилишини таъминлайди; 2) қурилиш ишларини амалга оширишнинг технологик кетма-кетлигига риоя қилиниши ва уларнинг сифати лозим даражада таъминланишини назорат қилади; 3) зарур ҳолларда бўлиш ишларини, технологик амалиётларни бажариш жараёнида геодезия назоратини ва қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини ўлчашни амалга оширади; 4) материаллар, конструкциялар, буюмларни қабул қилишни, уларнинг омборга жойлаштирилишини, ҳисоби ва ҳисоботини ташкиллаштиради; 5) участкада (объектда) қурилиш машиналари, механизмлари, транспорт воситаларидан оқилона фойдаланилишини, материалларнинг тежаб сарфланишини таъминлайди; 6) бригадалар ва улар таркибига кирмайдиган бўғинлар ҳамда участкадаги алоҳида ишчиларни жойлаштиради, уларнинг ишлаб чиқариш вазифаларини белгилайди, ишлаб чиқариш йўриқномасини амалга оширади; 7) нарядлар беради, якунланган ишларни қабул қилиб олади, бажарилган ишларга нарядлар ёзиб беради; 8) иш вақти, ишланган ва бекор туриб қолинган вақтни ҳисобга олиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради; 9) ишлаб чиқариш вазифаларининг кундалик бажарилишини ва қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмларининг келиб тушишини оператив ҳисобга олишни ташкиллаштиради; 10) ходимлар томонидан белгиланган ишлаб бериш нормаларининг ўзлаштирилиши ва бажарилиши учун шароитларни таъминлайди; 11) ходимларга разрядлар бериш, бригадалар таркибини сон ва касбий-малакавий жиҳатдан тўлдириш бўйича раҳбарият кўриб чиқиши учун таклифлар киритади; 12) бригадалар ва ходимларни асбоб-ускуналар, мосламалар, кичик механизация воситалари, транспорт, махсус кийим-бош, ҳимоя воситалари билан таъминлайди; 13) иш ўринларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия ишида қатнашади; 14) ишларни амалга оширишда хавфсизлик техникасига риоя қилиш бўйича йўриқнома ўтказади; 15) ходимларга йўл-йўриқ беришни ҳисобга олиш журналини юритишни таъминлайди; 16) технологик жиҳозлар (нарвонлар, ҳавозалар, ҳимояланиш мосламалари, котлованлар ва хандақлар деворларини, кашаклар, кондукторлар ва бошқа мосламаларни маҳкамловчилар), қурилиш машиналари, энергетика ускуналари, транспорт воситалари ва ишчиларнинг ҳимоя воситаларини мақсадига мувофиқ равишда қўллашни таъминлайди; 17) иш жойлари хавфсизлик белгилари, огоҳлантириш ёзувлари ва плакатлар билан таъминланганлигини назорат қилади; 18) иш жойларида, санитария-маиший хоналарида ва участка ҳудудида бегона шахсларнинг бўлишига йўл қўймайди; 19) иш жойлари, ўтиш жойлари ва кириш йўлларида тозаликка ва тартибга риоя қилинишини, краности йўлларини лозим даражада сақлаш ва улардан фойдаланишни таъминлайди; 20) хавфсизлик техникаси ҳолатини текширади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради; 21) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларининг бузилишига доир текширув ўтказиш бўйича комиссия ишида қатнашади; 22) ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларга, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомига риоя қилинишини назорат қилади; 23) ходимлар малакасини оширишни ташкиллаштиради;
Download 64.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling