Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
4-§. Маъмурий жавобгарлик
Таъкидлаш лозимки, ЎзР МЖтК 191 қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини белгилайди (241 1 -модда). Бундай ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик Кодексга 2001 йил- нинг декабрида киритилган эди. Кодекснинг мазкур моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликнинг объектив томони тадбиркорлик фаолияти субъектининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари чеклани- шидир. Бу каби чеклашнинг классик кўринишларидан бири – бу ҳуқуққа хилоф равишда ҳуқуқий таъсир чораси қўллашдир. Статистик маълумотларга кўра, қонуний тадбиркорлик фаоли- ятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликка (241 1 - модда) тортилган шахсларнинг сони 2006 йилда 6 та, 2007 йилда 31 та, 2008 йилда эса, 56 тани ташкил этган. Юқорида келтирил- ган маълумотлар қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларини бартараф этиш борасида давлат томони- дан кенг қамровли ишлар амалга оширилишига қарамасдан бу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тор- тилган шахслар сони ортиб бораётганлигини кўрсатади. Тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини текшириш натижалари таҳлили тадбиркорлик субъектлари ҳар куни тўқнаш келадиган давлат хизматчилари ёки айрим нодавлат тузилмалари хизматчи- ларининг ноқонуний ҳаракатлари иқтисодиётнинг хусусий секто- ри ривожланишига жиддий равишда тўсқинлик қилаётганлигини кўрсатади. Улар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолия- тига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш кўп ҳолларда тадбиркор- лик субъекти фаолиятини ноқонуний равишда тўхтатиб қўйиш; банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни ноқонуний равишда тўхтатиб қўйиш; текширишлар ўтказиш тартибини бузиш ва ҳ.к. кўринишларда амалга оширилади. 2008 йилда адлия органлари томонидан ҳуқуқий таъсир чо- раларини қўллаш тартибининг бузилиши бўйича 153 та ҳолат аниқланган, хусусан, 29 та ҳолатда тадбиркорлик субъектла- рининг фаолиятини ноқонуний тугатиш, тўхтатиб қўйиш, 8 та ҳолатда ноқонуний равишда банк ҳисобварақлари бўйича опера- 191 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1–2-сон, 23-модда. 355 цияларни тўхтатиб қўйиш, 15 та ҳолатда ноқонуний молиявий санкцияларни қўллаш, 101 та ҳолатда тадбиркорлик фаолияти- нинг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензия (рухсат- нома)ларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳолатлари мавжуд. Ҳуқуқий таъсир кўрсатиш тартибини бузиш билан боғлиқ бу каби ҳолатлар тадбиркорлик субъектлари- нинг ҳуқуқлари бузиш билан бир қаторда, уларнинг асосли норо- зиликларига сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241 1 -моддаси бўйича тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўллашнинг қонунчиликда белгиланган тартиби бузилишига йўл қўйган ҳар қандай шахс жавобгарликка тортилиши мумкин. Хусусан, ушбу модда бўйича маъмурий жавобгарлик субъектлари бўлиб тегиш- ли давлат органларининг мансабдор шахслари ёки масалан, ҳеч қандай асослар бўлмай туриб банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйган тижорат банкининг ходимлари ҳам бўлиши мумкин. Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъ- ектив томони қасддан содир этилган айб кўринишида ифодалана- ди. Бунда қасд тўғри ёки эгри бўлиши мумкин. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling