Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   220
Bog'liq
publications 09

4 - с х е м а
Тадбиркорлик фаолиятини чекловчи чораларни қўллаш 
тўғрисидаги суд қарорлари устидан шикоят қилиш тартиб-
қоидалари
Тадбиркорлик фаолиятини 
чекловчи чораларни қўллаш 
тўғрисидаги қарор
Тадбиркор
СУД
Суд
Тадбиркорлик фаолиятини чекловчи чораларни қўллаш 
тўғрисидаги мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан 
шикоят қилиш тартиб-қоидалари
Маъмурий орган
Тадбиркорлик фаолиятини чекловчи чораларни 
қўллаш тўғрисидаги қарор
Тадбиркор
Суд
Маъмурий орган
5-схема


349
2 - б о б .
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИГА 
НИСБАТАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИНГ 
НОТЎҒРИ ҚЎЛЛАНИШИДА АЙБДОР БЎЛГАН МАНСАБДОР 
ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 
ЖАВОБГАРЛИК ЧОРАЛАРИ
ЎзР қонунчилигида қонуний тадбиркорлик фаолиятига 
тўсқинлик қилганлик учун тегишли жавобгарлик чораларининг 
белгиланганлиги тадбиркорлик субъектларига нисбатан турли 
хил суиистеъмолликларнинг олдини олишга хизмат қилади, жум-
ладан уларга нисбатан ноқонуний равишда ҳуқуқий таъсир чора-
лари қўллаш фактларининг бартараф этилишини, айбдор ман-
сабдор шахсларни муқаррар равишда жавобгарликка тортиш ва 
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуққа хилоф ра-
вишда ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаганлиги учун айбдор ман-
сабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масаласида уларни 
фуқаролик, интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка 
тортиш чегараларини аниқ ажратиб олиш лозим.
1-§. Умумий қоидалар
ЎзР Олий суди ва Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 де-
кабрдаги 12/149-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий 
ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркин-
лаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган ЎзР қонун 
ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида»ги 
қарорининг 24-бандида судларнинг эътибори мазкур тоифада-
ги ишларни кўришда назорат қилувчи органларга нисбатан улар 
томонидан текширишларни ўтказиш тартиби ва қоидаларига 
оғишмай риоя этилиши учун талабни оширишга, маъмурий жа-
вобгарлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг тўлиқ бўлишига, маъ-
мурий жавобгарликка асоссиз равишда тортиш, тадбиркорлик 
субъектларининг мол-мулкларини ноқонуний равишда олиб 
қўйиш ҳолатларига муросасиз муносабат билдирилиши зарур-
лигига қаратилсин. Қонунийлик бузилган ҳар бир ҳолат бўйича 
мансабдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини қўйиш, 
ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарган сабаблар ва шароитларни 
пухта ўрганиш, хусусий ажримлар чиқариш йўли билан уларни 
бартараф этиш чораларини кўриш лозимлигига қаратилган.


350

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling