Тадбиркорлик со


-§. Шикоят қилиш асослари


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   220
Bog'liq
publications 09

1-§. Шикоят қилиш асослари
Хусусан, ЎзР СКнинг
180
122-моддасига мувофиқ, ҳар бир 
солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, 
улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги 
устидан шикоят бериш учун давлат солиқ хизматининг юқори 
турувчи органига (юқори турувчи мансабдор шахсига) ёки судга 
мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Божхо-
на кодексининг
181
189-моддасига асосан, божхона ҳақидаги қонун 
ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан 
шикоят қарор кимга нисбатан чиқарилган бўлса, шу шахс томо-
нидан, унинг вакили ёки адвокат томонидан юқори турувчи бож-
хона органига (мансабдор шахсга) ёки божхона органи жойлаш-
ган ердаги судга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда 
берилиши мумкин.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 
225-сонли қарори
182
билан тасдиқланган Монополияга қарши 
қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчилар-
нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб 
чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига асосан, қонун 
ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш 
қатнашчилари монополияга қарши орган қарори (кўрсатмаси)га 
рози бўлмаган тақдирда қарор (кўрсатма) қабул қилинган кун-
дан бошлаб бир ой муддатда судга қарор (кўрсатма)ни тўлиқ 
ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида ёхуд 
қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ари-
за билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Ҳуқуқий таъсир чораси 
қўллаш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилиш 
Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республика-
си қонунчилигининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва 
жазо қўллаш тартиби тўғрисида низом
183
(рўйхат рақами 1131, 
2002 йил 23 апрель)нинг 42-бандида ҳам келтирилган.
180
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-
сон.
181
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Ахборотномаси
2007 й., 2-сон.
182
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2005 й., 
9-10-сон, 55-модда.
183
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 
1-сон, 5-модда.


344
Албатта, ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги қарор 
устидан шикоят қилиш учун аниқ асослар керак бўлади, хусусан:
1) қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқлиги;
2) давлат органлари томонидан қарор чиқариш тартибининг 
бузилганлиги.
Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолия-
ти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга нисбатан олсак, 
«Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-
ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғри-
сида»ги ЎзР Қонунининг 2-моддасига кўра, шикоят қилишлари 
учун қуйидагилар асос бўлади:
1) фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилса;
2) фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга 
чиқаришига монелик туғдирилса;
3) фуқаро зиммасига қонунга хилоф равишда қандайдир маж-
бурият юклатилишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар (қарорлар).
Тадбиркорлик субъекти ўз даъвосида унга нисбатан ҳуқуққа 
хилоф равишда қўлланилган ҳуқуқий таъсир чораси натижа-
сида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. 
ЎзР ФКнинг
184
15-моддаси талабига асосан, давлат органлари, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу ор-
ганлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари 
(ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига 
мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога 
ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши 
керак.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling